Терри: "Сэр Алексни жуда ҳурмат қиламан" (фото)
07 сен 2016 12:22
Янгиликлар
Терри: "Сэр Алексни жуда ҳурмат қиламан" (фото)
Ўша суратга қуйидаги сўзлар қўшиб қўйилган эди.
"Сэр Алекс Фергюсонни жуда ҳурмат қиламан ва ҳеч қачон у мен ва оилам учун қилган ишини унутмайман".
Терри профессионал фаолиятини "Стэмфорд Бриж"да ўтказди, аммо у болалигида "Юнайтед"да шуғулланган ва сэр Алекс уни "Манчестер Юнайтед"га ўтишини истаган.
Англия терма жамоаси собиқ сардори 2006 йил "Observer"га берган интервьюсида, Фергюсон унда катта таассурот қолдирганини айтган.
"Челси"даги биринчи кунимда, ўзим истаган клубда эканлигимни ҳис қилдим аммо "Манчестер Юнайтед" ҳам мен билан боғланди. Мен сэр Алекс Фергюсоннинг ўзи билан учрашдим ва бу ғаройиб учрашув бўлган эди. Мактаб таътили пайтида Манчестерга бориб, тенгқурларим (14 ёш) билан шуғулландим, бир нечта учрашувда иштирок этиб қайтдим.
Аммо "Манчестер Юнайтед"да мени ҳайрон қолдирган нарса, сэр Алекс мени ўйин томоша қилишга чақиргани бўлди. Кейин биз футболчилар билан тушлик қилдик. У ерда отам, онам ва укам бор эди. Кейин эса Премьер-лига кубоги билан суратга тушдик.
"Челси"га ўтиш қароримни отам қийинчилик билан қабул қилди, аммо кейин у билан суҳбатлашиб, бу тўғри қарор эканлигига ишонтирдим" - деган эди Терри.
Фикрлар