UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  1 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7

Терма жамоамиз Абу Дабида БААни тор-мор этди Янгиликлар

Терма жамоамиз Абу Дабида БААни тор-мор этди

БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
БАА - Ўзбекистон 0:4
Голлар:
Темур Кападзе 30, - 0:1. Муҳаммад Ғариб 45+1, - 0:2.Сервер Жепаров, 68 - 0:3.Наврўз Алимов, 90+3 - 0:4.
Бош ҳакам:
Иброҳим Али Нуриддин (Миср)
Ўзбекистон:
Элдор Суюнов, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов (Егор Кримец, 75), Санжар Турсунов (Наврўз Алимов, 75), Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов, 84), Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе (Игорь Сергеев, 75), Сервер Жепаров, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 84), Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев (Салим Мустафоев, 84). 
БАА: 12.Холид Исса, 25.Хабуш Солиҳ (4.Ҳабиб Фардан, 46), 7.Али Мабхут (20.Саид Салим Ал Хатири, 46), 8.Ҳамдан Ал Камоли, 18.Муҳаммад Фавзи, 21.Маҳмуд Ҳамис Ал Ҳаммади (14.Абдулазиз Санқур, 46), 11.Аҳмад Ҳалил Ал Жунайби, 15.Исмоил Салим Ал Ҳаммади (19.Исмоил Аҳмад Муҳаммад, 85), 23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб, 5.Амир Абдулраҳмон (26.Муҳаммад Ал Амуди, 67), 13.Ҳамис Исмоил.
Захира: 1.Али Хасиф, 22.Муҳаммад Ал Хосани, 2.Аҳмад Али Салим, 6.Муҳанад Ал Амин, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 16.Рашид Ал Фаласи,  24.Тариқ Ал Ҳаммади.
Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Ҳамис Ал Ҳаммади 3, Муҳаммад Ғариб 56, Сервер Жепаров 57.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

90+6. ЎЙИН ТУГАДИ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда БААни йирик ҳисобда таслим қилди.

90+3. Жепаров тўпни Наврўз Алимовга оширди, ёш ҳужумчининг чамаси 20 метрлардан йўлланган зарбасини дарвозабон қайтара олмади - 0:4!

90+2. ГОООООООООООООООООООООЛ! ГОООООЛ! ГООООООООООООЛ! НАВРЎЗ АЛИМООООООВ! АЖОЙИБ ГОЛ!

90. Ўйинга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Жепароввв! Бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди!

87. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Рашидов чап қанотдан олдинга ўтди ва Алимовга тўп узатди. Наврўзнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

86.
Иккала жамоа мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Янги футболчилар ҳозирча майдонга мослашишмоқда

82. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Аҳмедов ўрнига Акмал Шораҳмедов, Салим Мустафоев ва Сардор Рашидов тушди

77.
Элдор Суюновга яна бир бор тасанно! Рақиб ҳужумчисига имкон қолдирмади

75. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Анзур Исмоилов ўрнига Егор Кримец, Санжар Турсунов ўрнига Наврўз Алимов, Темур Кападзе ўрнига Игорь Сергеев тушди

75. Статистика. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида 15-марта БААга қарши майдонга тушди ва илк бор рақиб дарвозасига битта ўйинда 3та гол урди!

74. Хавфли вазият!
Ҳимоядаги хатодан сўнг Исмоил Салим Ал Ҳаммади зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг Суюнов тўпни эгаллаб олди

72.
Терма жамоамиз аъзолари эркин ҳаракат қилишмоқда. Турсунов ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни марказдаги Жепаровга оширди. Сардоримизнинг зарбаси хавфли чиқди, бироз ноаниқ!

68. АЖОЙИБ КОМБИНАЦИЯ АЖОЙИБ ГОЛ! Чап қанотда Одил Аҳмедов тўпни Шодиевга оширди, Воҳид бир нафар рақибни алдаб марказдаги Турсуновни "кўрди". Санжарнинг зарбасидан сўнг тўпни посбон қайтарди, қайтган тўпни Жепаров дарвозага жойлаб қўйди - 0:3!

68. ГООООООООООООООООООООООЛ! СЕРВЕР ЖЕПАРОВ! 0:3

66. ЗАРБА! Аҳмад Ҳалил жарима майдони ташқарисидан зарба берди! Бироз ноаниқ!

65.
Арабалар шошма шошарлик билан ҳаракат қилишмоқда. Ҳужумлар бор, лекин пала партиш

62. Хавфли вазияяят! Жепаров дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўпни посбон қайтарди!

57. ЗАРБААА! Жепаровнинг йўллаган зарбасидан сўнг Холид Исса тўпни қайтарди!

57. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Сервер Жепаров

56. Шодиев жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлаб олди, хавфли бўлиши мумкин. Дарвозагача 27 метр масофа

56. Огоҳлантириш. БАА.
Муҳаммад Ғариб

54. Яхши ҳужум!
Вакилларимиз рақиб жарима майдони ичида яхши ҳаракат қилишди, бироқ якуний зарба ўхшамади. Турсунов, Жепаров ва Аҳмедов фаол ўйнашганди

52. ЗАРБААА! Ҳамис Исмоилнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

51.
Жамоалар тўпни марказда ушлаб туришибди, ҳозирча ҳеч бир томон хавфли ҳужумни ташкил этгани йўқ.

47.
БАА устози Маҳди Али табиийки натижадан қониқмаяпти ва бир йўла учта ўзгаришни амалга оширди

46. Ўзгаришлар. БАА.
Али Мабхут ўрнига Саид Салим Ал Хатири, Хабуш Солиҳ ўрнига Ҳабиб Фардан, Маҳмуд Ҳамис Ал Ҳаммади ўрнига Абдулазиз Санқур тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Ўзбекистон 2:0 ҳисобида олдинда. 15 дақиқа танаффус

45+2.
Гол бўлган вазиятда Шодиев рақиб посбони Холид Иссанинг юзига зарба бериб юборди...посбонга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

45+1.
Аҳмедов ўнг қанотга Турсуновга тўп узатди, Санжар тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Муҳаммад Ғариб кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди - 0:2.

45. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 0:2

44. ЗАРБАААААААА! Аҳмад Ҳалил Ал Жунайбининг зарбаси аниқ чиқди! Элдор Суюновга тасанно!


41. Азиз Ҳайдаров жарима майдони ёнида Али Мабхутни йиқитди. БАА хавфли жарима тўпига эга бўлди

37. Хавфли вазият! Араблар жарима тўпини амалга оширишди, Маҳмуд Ҳамиснинг зарбаси хавфли лекин бироз ноаниқ чиқди!

34. Темур Кападзе ўнг қанотдан жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинги вазиятда Ҳайдаров рақиб футболчиси томонидан йиқитилди, ҳакам индамади

31. Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш учун бир дақиқа вақт берди

30. Ўнг қанотдан Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Темур Кападзе боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

30. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Темур Кападзе!! 0:1

29. Сайфиев ва Суюнов ўзаро тушунмовчилиги туфайли араблар сал қолса гол уришлари мумкин эди

28. Жепаров жарима тўпини амалга оширди, тўп тўғри Холид Иссанинг қўлларига бориб тушди

26. БАА ҳужум қилди, Али Мабхут ва Маҳмуд Ҳамис Ал Ҳаммади зарба беришда кеч қолишди

25. Терма жамоамиз чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Сайфиев олдинга ўтиб тўпни Одилга оширди, Аҳмедов тўпни яна Фаррухнинг ўзига қайтарди, чап қанот ҳимоячимиз зарба бера олмади

21. Одил Аҳмедов яна бир бор зарба берди, тўп ноаниқ кетди

18. Терма жамоамизнинг тезкор ҳужуми...Бироқ Жепаров тўп узатишда ноаниқ ҳаракат қилди, Турсунов тўпга ета олмади

15. Аҳмад Ҳалил! Ҳужумчи жарима майдонимиз ёнига яқинлашиб келиб зарба берди, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни Суюнов эгаллаб олди

13. ЗАРБААА! Одил Аҳмедов чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

12. Хавфли вазият! Одил Аҳмедов тўпни ўнг қанотдан ерлатиб Жепаровга оширди, Сервер орқароқда турган Турсуновга ташлади, Санжарнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

9. Фарруҳ Сайфиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ лекин кучсиз чиқди, дарвозабон ўз ўрнида

8. Чап қанотдан оширилган тўпни Муллажонов қайтариб юборди ва рақибнинг ҳужумини тўхтатди

7. Жепаров марказда тўпни шерикларига оширишда хатога йўл қўйди, акс ҳолда ҳужум хавфли кўриниш оларди

5. БАА футболчилари жарима тўпини амалга оширишди, тўпга ҳеч ким тегмади ва дарвоза ёнидан ўтиб кетди

4. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Жепаровнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

3. Огоҳлантириш. БАА. Маҳмуд Ҳамис Ал Ҳаммади

ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Баҳс соат 19:37да бошланди.

- Ўйин бошланиши бироз кечикмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика