UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Терма жамоалар маркази топшириғига биноан Жалилов Словакияга бормади Янгиликлар

Терма жамоалар маркази топшириғига биноан Жалилов Словакияга бормади

Терма жамоалар маркази топшириғига биноан бош мураббий Виктор Жалилов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси билан Словакиядаги халқаро турнирга бормайдиган бўлди ва миллий терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилди.

Словакиядаги халқаро турнирда олимпия терма жамоасига катта мураббий Дилшод Нуралиев раҳбарлик қилади.

Олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига раҳбарлик қилган Виктор Жалилов айни пайтда миллий терма жамоа мураббийлари билан бирга Жар стадионидаги машғулотларда ишламоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 августдан буён Тошкентдаги Жар стадионида машғулот ўтказмоқда. Ўқув-машғулот йиғинига 30 футболчи таклиф этилган. Легионерлардан Александр Гейнрих, Анзур Исмоилов ва Фозил Мусаевлар таркибга келиб қўшилишган.

Яман терма жамоаси 31 август душанба куни Дубайдан Тошкентга учиб келади. Терма жамоа Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уммон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да бошланади. 2 сентябрь куни эса икки терма жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ва унинг кетидан расмий машғулот ўтказилади.

3 сентябрь куни “Н” саралаш гуруҳида пешқадам Шимолий Корея терма жамоаси Манамага бориб, Баҳрайн терма жамоасига қарши 3-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.



5 жамоа ўйнайдиган “Н” саралаш гуруҳида пешқадамлардан яна бири Филиппин терма жамоаси бу турда дам олади. Филиппин футбол федерацияси 3 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилган. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да “Ризал Мемориал” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинни ўтказиб, 2 кун Тошкентда шуғулланади ва 6 сентябрда чартер рейси орқали Филиппинга учиб кетади. 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани ва Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади ва ҳозирча ҳеч қандай учрашув ўтказишни режалаштирмаган.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика