Тер Стеген жароҳати туфайли 2 ҳафта ўйнай олмайди
10 сен 2016 09:02
Янгиликлар
Тер Стеген жароҳати туфайли 2 ҳафта ўйнай олмайди
«Барселона» посбони Марк-Андре тер Стеген машғулотлар вақтида жароҳат олди.
24 ёшли посбон икки ҳафта давомида майдонга туша олмайди. У «Алавес» ва «Леганес» билан ўйинларда ўйнай олмайди. Бундан ташқари ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги «Селтик»ка қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера омлайди.
Тер Стеген Ла лига 4-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши баҳсда майдонга қайтиши мумкин.
«Барселона» дарвозасини клубнинг янги футболчиси Яспер Силлесен қўриқлаши кутилмоқда.
Фикрлар