UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  4 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  5 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  46 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  6 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4

Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди Янгиликлар

Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди

“Манчестер Юнайтед” янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоадаги дастлабки матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Барчангизни бу ерда кўрганимдан жуда хурсандман, клубда мени жуда илиқ кутиб олишди. Стартни интиқлик билан кутяпман. Бу янги уйим ва бу ерда муваффақиятга эришмоқчиман”.

Янги ўйинчилар ҳақида:

“Айни пайтда биз бу масала билан шуғулланмоқдамиз ва уни таҳлил қилмоқдамиз. Бу таркиб катта салоҳиятга эга, ўтган мавсумда улар иккинчи ўринни эгаллашди. Бу футболчилар билан ишлашни кута олмайман”.

Премьер-лигада ғалаба қозониш ҳақида:

“Ҳозир бу ҳақда ўйламайман. Бу бизнинг мақсадимиз, аммо бунга эришиш учун вақт керак”.

Премьер-лигада ишлаш имконияти ҳақида:

"Бунга ақлбовар қилмайди! Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Аллақачон баъзи мураббийларга қарши тўқнаш келганман ва улар билан яна учрашишни интиқлик билан кутаман".

Режалар ҳақида:

“Бизда режа бор ва уни амалга ошириш устида ишлаймиз. Клубга динамик нимадир олиб келишим керак."

Янги мураббийлар штаби ҳақида:

“Уларнинг иккаласи ҳам муваффақиятга қандай эришишни билишади, совринларни ютишда тажрибага эга, шунинг учун улар менинг штаб-квартирамда. Ишга ёллаш жуда муҳим қисм ва бунинг устида ишлашни хоҳлайман”.

Роналду ҳақида:

"Албатта, у лойиҳанинг бир қисми бўлади! У нимани олиб келиши мумкин? Мақсадлар.

Ван де Бек ҳақида:

"У билан муносабатларим жуда яхши, учрашувимизни сабрсизлик билан кутаман".

“Манчестер Юнайтед” тижорат клубими?

“Бу клубда футбол биринчи ўринда туради. Қандай бўлмасин, барча клублар тижорат ҳақида қайғуради. Улар пул топишлари керак”.

Кутиб турган хатарлар ҳақида:

“Бунда ҳеч қандай хавф-хатарни кўрмаяпман. Бу ажойиб клуб, унинг келажагига қарашимиз керак. Бунда менга янги ходимлар ёрдам беради. Ишончим комилки, муваффақиятга эришамиз”.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика