Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин
28 июн 2024 01:48
Янгиликлар
Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда The Athletic саҳифаларида чоп этилган материалда айтиб ўтилган.
Ҳозирда "қизил иблислар" мураббийлар штабидаги ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда.
2023/2024 йилги мавсум охирида жамоа Премьер-лигада саккизинчи ўринни эгаллаганидан сўнг, Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан бўшатилиши кутилганди. Бироқ клуб раҳбарлари нидерландиялик мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди.
Ўтган мавсум Англия кубогини қўлга киритган "Манчестер Юнайтед" келаси мавсум Европа лигасида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар