Тен Хаг: "Кучли тўртликка киришни истаймиз"
10 ноя 2022 21:51
Янгиликлар
Тен Хаг: "Кучли тўртликка киришни истаймиз"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг мавсумдаги вазифа ҳақида гапирди.
"Кўплаб турнирларда иштирок этяпмиз. Совринлар қўлга киритишни, ўз навбатида АПЛ кучли тўртликка киришимизни истайман. Бу бизнинг мақсадимизга айланиши керак.
Ушбу мавсумда бунга эришиш осон бўлмайди, чунки сўнгги йиллар давомида АПЛда рақобат кучайиб кетди. Клублар таркибини бирданига 7-8 нафар кучли футболчилар билан тўлдирмоқда. Нафақат биз трансферларга кўп пул ишлатдик, балки, "Ньюкасл" ҳам, "Вест Хэм" ҳам шундай катта маблағ ишлатишди.
МЮ ўз тарихида жуда кўплаб совринларга эга чиққан. Бунга жамоадаги жанговарлик рухи, клубдаги маданият ҳам сабаб бўлган. Мен эса ушбу жиҳатни жамоага қайтаришни истайман. Биз тўғри йўлдамиз", - деди тен Хаг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар