

"Ҳозирча "Манчестер Юнайтед"даги режалар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бор фикрим "Аякс"да. Биз учинчи совринни қўлга киритишга яқин турибмиз. "Аякс"даги барча масъулият менинг бўйнимда. Шу сабабли "Манчестер Юнайтед"даги саволларни муҳокама қилгим келмаяпти", - деди тен Хаг.
Айни дамда "Аякс" чемпионат турнир жадвалида яқин таъқибчисини 4 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчи бўлиб турибди.



