Тен Хаг: "Англияда ЖЧ-2022 ғолиби бўлиш учун яхши имконият бор. Таркиб жуда кучли"

Aziz Tukhtamuradov
5 ноя 2022, 09:55
МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия терма жамоасини ЖЧ-2022 фаворитлари қаторига киритди.

"Шубҳасиз, Англия терма жамоасида ЖЧ-2022 ғолиби бўлиш учун имконият яхши. Чунки таркиб жуда кучли. 

Мен МЮ ҳақида қайғуришим керак. Аммо Англияни мусобақанинг энг асосий фаворитларидан бири деб ҳисоблайман", - деди нидерландиялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни Қатарда бошланади. 

Англия B гуруҳида Эрон, АҚШ ва Уэльс терма жамоалари билан куч синашади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›