UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  1 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   10 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  21 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Туркияга қарши ўйин биз учун ҳам жуда қизиқ" Янгиликлар

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Туркияга қарши ўйин биз учун ҳам жуда қизиқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов Туркияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Терма жамоага чақирувни кўп кутиб қолдингизми?

- Охирги марта Хитойдаги турнир учун терма жамоага чақирилдим. Кутиб қолдим деб ўйламайман. Туркияга қарши баҳсга тайёрман.


- Ўтган мавсум асосан захирадан майдонга тушдингиз, жорий мавсум эса "Локомотив"нинг асосий форвардисиз ва деярли ҳар учрашувда гол уришга муваффақ бўляпсиз...

- Аввалги мавсум Бикмаев билан бирга ўйнадим. Суперлигага мавсум ўртасида келганим туфайли жамоа ва лигага кўникишга вақт керак бўлди. Бу йил "Локомотив" сафида ўзгаришлар бўлди, бунинг устига кадрлар борасида вариантлар кам. Ҳаммамиз жипслашиб, аҳил жамоадек тўп тепишимиз лозим.


- Машғулотда яхши иштирок этдингиз, вазиятлардан унумли фойдаландингиз...

- Бу машғулот. Машғулотда 10талаб гол уришингиз мумкин. Асосийси ўйинда гол уриш.


- Туркия Европа қитъасининг жамоаси, футболчилари ҳам кучли...

- Туркияга қарши учрашув биз учун ҳам қизиқ. Бу учрашув орқали жамоа ва футболчиларнинг савиясини билиб оламиз.


- Турк мухлислари олдида ўйнаш қийин.

- Кўрамиз. Биламиз, туркиялик мухлислар жуда яхши атмосфера яратишади. Рақиб жамоа ишқибозлари бўлсада, стадион тўлиб туриши футболчилар учун ёқимли ҳолат.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика