Темурхўжа Абдуҳолиқов олий лигада учинчи марта хет-трикка эришди

Narzulla Saydullayev
18 окт 2016, 18:15
Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун "Машъал" меҳмони бўлиб 4:0 ҳисобида зафар қучди.
2012 йил 21 сентябрь санасида Абдухолиқов "Пахтакор" сафида сафарда "Андижон" дарвозасига 3та гол урганди. 2013 йилнинг 3 ноябрь куни ҳужумчи "шерлар" таркибида "Шўртан" билан баҳсда 3та тўп киритганди.

Шундай қилиб, Абдухолиқов олий лигада ўзининг учинчи хет-тригини нишонлади.

Ҳужумчи 2016 йилги олий лигадаги голлари сонини 19тага етказиб тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia