Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим”

Aslanov Jasurbek
23 июн 2016, 21:29
Ўзбекистон Биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Орол” – “Хоразм” (5:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Хоразм”га қарши ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди, десам муболаға бўлмайди. Очиғи, меҳмонлар дарвозасини ўн марта ишғол қилишимиз ҳам мумкин эди, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, ҳисоб йириклашгани сари футболчилар хотиржамликка берилишди. Ғалабамизга рақибнинг бугунги ҳолати ҳам таъсир қилди. Яъни, “Хоразм”нинг таркиби сезиларли даражада ёшарган. Дарвозабонини инобатга олмаса, қолганлар ёш ўйинчилар. Табиийки, уларга тажриба етишмади. 

Мана биринчи давра ўйинлари ҳам якунланди. Футболчилар 10 кунлик таътилга чиқишди. Иккинчи даврага тайёргарликни Нукусда бошлаймиз. Кейин молиявий имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда Тошкентга боришимиз ҳам мумкин. Таътил вақтида мен Тошкентга мураббийлик курсларида ўқишга бораман. “Б” лицензияси учун курсларда ўқишни режалаштирганман. 

“Орол”нинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқдим, десам ҳам бўлаверади. Чунки биз учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни топиб олдик. Йигитлар улардан нима хоҳлаётганимизни тушунишди. Натижада ўйинимиз қовушиб, ҳисобларимиз ҳам яхшиланди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia