UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  13 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Темур Кападзе: "Биз учун ғалаба жуда керак эди" Янгиликлар

Темур Кападзе: "Биз учун ғалаба жуда керак эди"

Ўзбекистон - КХДР баҳси якунига етгач, жамоамиз ярим ҳимоячиси Темур Кападзедан қиcқача интервью олдик.
- Ўйин қанчалик қийин кечди?
- Биринчи учрашув ҳеч қайси жамоа учун осон кечмаслиги аниқ эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлим бироз қийинроқ бўлди, аммо танаффусдан кейин ўзимизни кўрсата олдик. Биз учун бу беллашувда чиройли ўйиндан кўра, ғалаба қозониш муҳимроқ эди.

- Рақиб қайси томонлама қийинчилик кўрсатди?
- Биз кореяликларни иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилишини билардик. Ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан "иккинчи қават"да устунлик қилишга ҳаракат қилди. Биз гол уриб олгач, КХДР асабийлаша бошлади, агар иккинчи тўпни ҳам киритганимизда, улар умуман ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборган бўлишарди.

- Бир вазиятда бош билан гол уришингиз мумкин эди.
- Ўша вазиятда кореяликларни шунчаки омад голдан қутқариб қолди деб ўйлайман. Агар тўп дарвоза устунига тегмасдан гол бўлганида, биз учун ўйиннинг қолган қисми янада осон кечарди.

- Ҳакам томонидан қўшиб берилган охирги дақиқада гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди.
- Ўша вазиятда ўзимизни бироз бўш қўйиб юбордик. Албатта, баҳс охирларида ҳамма толиққан, қолаверса, ўйин пайтидаги кучли ёмғир - буларни ҳам инобатга олиш лозим. Яхшиям ўша вазиятда Игнатий Нестеров тўпни қайтариб юборди, агар гол ўтказиб юборганимизда жудаям аламли бўларди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика