Темур Исмоилов: "Пахтакор"дек жамоа дарвозасига гол уриш ёқимли, бироқ натижа муҳимроқ эди"
26 май 15:14
Янгиликлар
Темур Исмоилов: "Пахтакор"дек жамоа дарвозасига гол уриш ёқимли, бироқ натижа муҳимроқ эди"
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Темур Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин шиддатли руҳда ўтди. Ғалаба қозонишмиз, дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ўйин якунидаги гол мағлубиятга сабаб бўлди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Учрашув сўнгида чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Қолаверса, диққатни бироз йўқотдик. Бу – футбол.
"Пахтакор"дек жамоа дарвозасига гол уриш ёқимли, бироқ натижа муҳимроқ эди.
Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Навбаҳор" дуч келиши қуръадаги омадсизлик демаган бўлардим. Сабаби, ҳар қандай рақибга қаршилик кўрсата оляпмиз. Тўғри, Суперлигадаги ўзаро қарама-қаршиликда кичик ҳисобда ютқаздик. Бироқ кубокда бошқа ўйин намойиш этамиз. Биз охиригача боришни ният қилганмиз", – деди 29 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 16
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар