

"Рома"га ўтиб тўғри қарор қабул қилдим. Умид қиламанки, барчаси энди бошланмоқда, ўсишда давом этаман. Мен ҳар ҳафта ўйнаяпман ва ўсишда давом этишим мумкин", - дейди Абрахам.
Абрахам "Рома"га "Челси"дан 17 август куни ўтган ва клуб билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган эди.
24 ёшли англиялик ҳужумчи А Серия доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



