UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  126 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  5 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  19 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  17 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Телефон, болалар ва қизил ранг таъқиқланган Европанинг энг машҳур тўйи. Серхио Рамос уйланди Янгиликлар

Телефон, болалар ва қизил ранг таъқиқланган Европанинг энг машҳур тўйи. Серхио Рамос уйланди

33 ёшли Серхио Рамос рамос ниҳоят Пилар Рубиога уйланди.


Улар 7 йилдан бери бирга, бу вақт ичида жуфтлик 3 нафар фарзандли бўлишди.


Пилар Рубио - испаниялик журналист ва телебошловчи. У 41 ёшда, Рамосдан 8 ёш катта. 2014 йилда бу жуфтликнинг биринчи фарзанди (Серхио) дунёга келди, 2015 йилда Марко, ўтган йили эса Алехандро.


Бу Пилар ва унинг отаси Мануэл.


Тўй Мадридда эмас, "Реал" ҳимоячиси туғилиб ўсган вилоят Севильяда бўлиб ўтди (у Камас шаҳрида дунёга келган).


Маросим Севильяда жойлашган Европанинг энг йирик готик соборида бўлиб ўтди.


Никоҳ маросимидан сўнг Рамос ва Пилар меҳмонлар билан Серхионинг шаҳардан 24 км. узоқликда жойлашган La Algeria фермасига йўл олишди.


Тўйга 400 нафар меҳмон таклиф этилди, уларнинг орасида кўплаб юлдузлар бор эди. "Реал"дан Лука Модрич, Марко Асенсио, Кейлор Навас, Серхио Регилон, Матео Ковачич, Лукас Васкес келишди.







Меҳмонлардан ўзи билан болаларни олиб келмасликни, телефонларни махсус хонада қолдиришни, кийимда оқ, олов ранг, қизил, пушти ва яшил ранглардан фойдаланмасликни сўрашди.


Дэвид Бекхэм хотини Виктория билан тўйда меҳмон бўлишди.


Санти Касорла.


Пепе Рейна.


Хоакин сиёхранг костюми билан тўйнинг энг ёрқин меҳмони номига даъвогарлик қилди.


Махсус меҳмон - Флорентино Перес! Жанжал ҳақида ким гапирган эди?


Булар эса клуб афсоналари. Роберто Карлос, Рауль, Фернандо Йерро, Роналдо.



"Барселона"дан Жерар Пике (Шакира билан), Хорди Альба ва Серхио Бускетс келди. Рамос ва Пике келишмовчилиги ортда қолгани кўриниб турибди.



Рамос фермасида меҳмонлар кўнглини AC/DC гуруҳи ва испаниялик хонанда Нинья Пастори кўтарди. Diario Sevilla нашрининг ёзишича, тўй харажатларининг бир қисмини Amazon компанияси кўтарган. Ҳозир уларнинг Amazon Prime стиминг хизмати Рамос ҳаёти ҳақида сериал суратга олмоқда.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика