Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди
07 фев 11:05
Янгиликлар
Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди
Мексиканининг «Монтеррей» клуби испаниялик ҳимоячи Серхио Рамоснинг трансферини эълон қилди.
38 ёшли Рамос эркин агент сифатида клуб билан бир йиллик шартнома имзолади. 2024 йил июнь ойида Рамос «Севилья»ни тарк этган ва клубсиз эди.
— Серхионинг келиши — унинг эришган ютуқлари ва дунё миқиёсидаги машҳурлиги туфайли клубимиз тарихидаги ўзгача лаҳза, — дейилади Мексика клуби хабарида.
Рамос Мадриднинг «Реал» клубида 5 марта Испания чемпиони бўлган ва 4 марта Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган. Бундан ташқари ПСЖ сафида икки бор Франция чемпиони бўлган.
Футболчи янги клуби сафида 93-рақамда ўйнайди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар