UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  0 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  4 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15

Тата Мартинонинг 100 куни 10 та рақамда Янгиликлар

Тата Мартинонинг 100 куни 10 та рақамда

Шанба куни Тата Мартино Барселона бош мураббийи бўлганига 100 кун бўлди. Унинг ушбу кунлар давомида қилган ишларини эътиборингизга 10 та рақамда ҳавола этамиз.
153. Бу рақам секундни билдиради, яъни Мартино Барсасининг биринчи расмий голи урилган вақт. Бу голни Алексис Санчес Татанинг Ла Лигадаги дебют учрашувида Левантега (7:0) қарши ўйиннинг 3-дақиқасида урган.

1. Бу рақам аргентиналик мутахассиснинг кўк-анорранглилар билан еришган илк кубокини билдиради. Бундан ортиқ бўлишини ҳали имкони ҳам йўқда, чунки у хозирча фақат Испания Суперкубокида ўйнади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки айни пайтда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида гуруҳ етакчиси.

0. Хеч қандай мағлубият йўқ. Янги мураббий кўк-анорранглилар билан биргаликда 17 та расмий учрашувда 13 та ғалаба ва 4 та дуранг эришган.

41. Айнан шу 17 та ўйинда Барселонанинг урган голлари. Ҳар бир ўйинга ўртача 2.4 голдан тўғри келмоқда.

10. Бу рақам Барселонанинг қуруқ ўйинлари. Қуйидаги рақиблар Барсага гол уролмаган: Атлетико (Суперкубок жавоб учрашуви), Аякс ва Селтик (Чемпионлар Лигаси), шунингдек Ла Лигада Леванте, Малага, Райо, Альмерия, Осасуна, Сельта ва Эспаньол.

21. Бу рақам Тата Мартинонинг ушбу мавсумда майдонга тушурган ўйинчилари сонини билдиради. Пинто, Ойер, Куэнка ва жароҳатланган Афеллайлар жамоа учрашувларида умуман майдонга тушмаган.

17. Виктор Вальдеснинг бу мавсумда ўтказган ўйинлари сони. Виктор Мартино бош мураббий бўлганидан бери жамоанинг барча ўйинларда қатнашган ва барча ўйинларда асосийда майдонга тушган  ягона ўйинчидир.

1331. Бу Жерард Пикенинг майдонда ҳаракат дақиқаси. Ҳимоячи майдонда Тата Мартинонинг энг кўп ишлатаётган ўйинчиси ҳисобланади. Пике бу мавсумда 17 ўйиннинг 15 тасини асосий таркибда бошлаган.   

11. Месси, Пике, Педро, Алексис, Хави, Неймар, Сеск, Алвеш, Бартра, Бускетс ва Адриано - булар жамоанинг бу мавсумдаги тўпурарлари.

37. Бу Тата Мартино ўтказган ва журналистлар саволларига жавоб берган матбуот  анжуманлари сони. Биринчи матбуот  анжумани 26 июлда уни таништирув маросимида бўлиб ўтган бўлса, охиргиси шанба куни Эспаньол билан ўйиндан кейин бўлиб ўтган. Мураббий фақат битта матбуот  анжуманини отаси вафот этганлиги сабабли ўтказиб юборган.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика