UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  8 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

"Таслим бўлма, Сирож" акцияси ва футболчининг ҳолати ҳақида батафсил Янгиликлар

"Таслим бўлма, Сирож" акцияси ва футболчининг ҳолати ҳақида батафсил

"Динамо" клубининг садоқатли футболчиси, жамоа сардори бўлган Сирожиддин Сайфиевни "рак" касаллигига чалинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сайфиев футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг бу дардга чалинди. Унинг илк аломатлари 2015 йил кўзга ташланган. Дастлаб касаллик футболчининг буйрагида аниқланган. Ташхис, 3 стадия. Пулга мухтожлик сезган Сирожиддин "Динамо"да ўзи тўп тепкан йиллари учун йиғилиб қолган қарзини сўраши бекор кетган. Яқинлари ёрдамида керакли "химия"ни олгач, ўпкасидаги ўсимтанинг ярми йўқ қилинган ва касалликни ривож олиши тўхтатилган. Аммо 2016 йилда унинг бошида қаттиқ оғриқ турган ва бу касаллик уни бош қисмига ўтгани маълум бўлди. 


Даволаниш жараёнига кўп миқдорда пул кетди, бу борада унга Эркин Бойдуллаев яқиндан ёрдам берган. Шифокорлар оила аъзосига тайёр туришни айтган бир пайтда, у ўзида ирода топган ҳолда 1 ҳафта аввал дўсти ёрдамида Москвага етиб борди. 3 ва 4 апрель кунлари икки маротаба кучли кимёвий амалиётни ўз бошидан ўтказди. 

Шифоркорларни айтишларича унинг бошида 6та ўсимтадан 3тасини қисқартиришга эришилган. Яна учтаси эса ҳозирча кичик ҳолатда. Бу каби ташхис билан келган беморнинг ҳаёти унинг организмини дард билан кураша олишига боғлиқлиги айтилди. 

Барчамиз Сирожиддий Сайфиевга тузалиб кетишини тилаган ҳолда акцияни очиқ деб эълон қиламиз.

Шу кунгача унинг оила аъзолари ва яқин дўстларидан ташқари, Эркин Бойдуллаев катта ёрдам қилди. Москвага кетишидан аввал "Динамо"нинг бугунги раҳбарияти унга моддий ёрдам кўрсатганлар.

Аммо "Динамо" унга тегишли бўлган 70 миллионга яқин қарзини тезроқ тўплаб бермаса бўлмайди.

#таслимбўлмасирож акцияси доирасида 200 000 000 (икки юз миллион) сўм пул миқдоридан ортиқ пул йиғишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Бундан 3 йил аввал Камолиддин Кенжаевга 15 000 АҚШ доллари ва 20 миллион сўм миқдорида пул жамлай олган эдик. Унда имкониятларимиз катта эмас эди. Кўпчилик акциядан хабар топмаган. Бугун ОАВ ривожланиб кетди, бошқа сайтлардан ҳам шу лойиҳани қўллаб-қувватлашни илтимос қиламиз.

"Локомотив", "Олмалиқ", "Насаф", "Динамо", "Бухоро", "Обод", "JFL Tashkent" жамоалари акцияда иштирок этишларини маълум қилдилар.

Ундан ташқари, Қатардан Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам лойиҳада иштирок этишларини билдирдилар. 

Акцияни 6-турга қадар давом эттирамиз. 14-15 апрель кунлари 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади. 

Шу куни мезбон клублар чипта нархларини 2000 сўмга оширсалар ва айнан шу сумма Сайфиевнинг саломатлиги йўлида ишлатсак, биронта мухлис норози бўлмаса керак. Аксинча агар тарғиботни биргаликда қилсак, ўша тур ўйинларига кўпроқ мухлисларнинг ташриф буюрадилар. 

Эртадан бошлаб акция Live кўринишида 12 кун давомида кун мавзусида туради ва унда Самарқанд ва Тошкентда ким пул йиғишга маъсул бўлиши, футболчининг ҳисоб рақами эълон қилинади.

Сайтни кузатиб боринг!


Рейтинг: +93   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика