UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  2 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари. Икки нафар дарвозабон жазоланди Янгиликлар

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари. Икки нафар дарвозабон жазоланди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Суперлига

"Қўқон-1912" – АГМК учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган АГМК жамоаси дарвозабони Павел Матяш 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

"Нефтчи" – "Қизилқум" учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган "Қизилқум" дарвозабони Евгений Черемисин 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.



Ёшлар Лигаси

"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган "Навбаҳор" футболчиси Музаффар Абдуллаев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

"Қизилқум" – "Пахтакор" учрашувида рақиб футболчиси шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган "Қизилқум" жамоаси аъзоси Суҳроб Ярашев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

"Қизилқум" – "Пахтакор" учрашувида рақиб футболчиси шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган "Пахтакор" ўйинчиси Достон Ибрагимов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

"Қизилқум" – "Пахтакор" учрашувида ҳакамлар ҳаракатларига бир неча бор аралашишга уринган "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Станислав Кудряшов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, унга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

"Металлург" – "Бунёдкор" учрашувида ёрдамчи ҳакам шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган "Бунёдкор" футболчиси Элдор Адҳамов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика