UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  28 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  12 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  1 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  0 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5

Тартиб-интизом қўмитаси: Иқболжон Маликжонов 3та, Павел Бугало 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва бошқа қарорлар Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси: Иқболжон Маликжонов 3та, Павел Бугало 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва бошқа қарорлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

«ҚИЗИЛҚУМ» — «СУРХОН»

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган «Қизилқум»— «Сурхон» учрашувнинг 54-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Иқболжон Маликжонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилгандан сўнг ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«ДИНАМО» — АГМК

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги «Динамо»— АГМК учрашувнинг 90+5-дақиқасида АГМК жамоаси мураббийи Павел Бугало ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Павел Бугалога нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«СУРХОН» — «СЎҒДИЁНА»

U-21 Биринчилиги 9-тури доирасидаги «Сурхон»— «Сўғдиёна» учрашувнинг 78-дақиқасига келиб «Сурхон» жамоаси футболчиси Асилбек Темиров ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига ургани ва тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Темировга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«АРАЛ» — «ЧИҒАТОЙ»

Биринчи лига 6-тури доирасидаги «Арал»— «Чиғатой» учрашувнинг 90-дақиқасига келиб ўйин тўхтатилган вақтда «Арал» жамоаси футболчиси Асад Жуманмуратов рақиб ўйинчисига нисбатан қилган тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асад Жуманмуратовга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«ҚИЗИЛҚУМ-В» — «НЕФТЧИ-В»

Аёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги «Қизилқум-В» — «Нефтчи-В» учрашувнинг 90+2-дақиқасида «Қизилқум-В» жамоаси футболчиси Эъзоза Шарипова жамоасига нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эъзоза Шариповага нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси қўлланилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика