UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  0 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  9 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  27

Тарихда бугун: Юлдузли таркибга эга "Локомотив" Фозил Мусаев ўйнаган "Сепахон"га қарши Янгиликлар

Тарихда бугун: Юлдузли таркибга эга "Локомотив" Фозил Мусаев ўйнаган "Сепахон"га қарши

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Ўзбек ва Эрон футболи афсоналари Миржалол Қосимов ва Али Даи тўқнашуви, Рашидов "Насаф"га қарши

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2016 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "A" гуруҳидан жой олган "Локомотив" "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ад Наср" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда "темирйўлчилар" гуруҳда 10 очко билан пешқадам бўлишган. Нимчорак финалда эса кимсан Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини икки ўйин натижасига кўра 2:1 (0:0, 2:1) ҳисобида мағлуб этиб 1/8 финалга йўл олишган. Афсуски, ажойиб таркибга эга "Локомотив" чорак финалда кейинчалик финалга қадар етиб борган Умар Абдулраҳмон бошчилигидаги "Ал Айн" (БАА)га икки ўйин натижасига кўра 0:1 (0:0, 0:1) ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган.

ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичининг 4-турида "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Сепахон"ни қабул қилишган. Ўша пайтлари таркибида ватандошимиз Фозил Мусаев ҳам тўп тепадиган форслар 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан уйларига қайтишган.

ОЧЛ, "A" гуруҳи
4-тур, 06.04.2016
Тошкент, "Локомотив" стадиони, 2620 томошабин
"Локомотив" - "Сепахон" 1:0
Гол:
Темурхўжа Абдуҳолиқов 54.
Бош ҳакам: Иброҳим Али Абдулнаби (Баҳрайн)

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (77.Жасур Ҳасанов 66), 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (29.Қувондиқ Рўзиев 86), 33.Олег Зотеев(28.Икром Алибоев 75), 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 21.Дониёр Усмонов, 24.Хуршид Мухторов, 44.Сергей Прохоров.

"Сепахон": 1.Раҳмон Аҳмади, 7.Али Карими, 8.Расул Навидкиа(74.Амин Манучехри 71), 10.Абдуллоҳ Карами, 17.Сенияд Ибричич, 18.Фозил Мусаев (66.Милад Сарлак 65), 20.Леандро Падовани, 21.Вурия Ғофури, 29.Лусиано Перейра Чимба, 33.Саид Хаедифар, 37.Хуссайин Фазели.

Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 16, Саид Хаедифар 24.
Четлатиш: Саид Хаедифар 90.

Шу таркибдан Нестеров, Махарадзе, Абдухолиқов, Бикмаев ва Зотеев ҳамон "Локо"да. Улар орасидан эса Олегдан бошқалар орада турли клубларда ўйнаб келишди.


Салим Мустафоев. Афсуски, у ОЧЛ-2018 доирасида Тошкентда "Ал Дуҳайл"га қарши баҳснинг охирги дақиқаларида йўл қўйган хатоларидан кейин "темирйўлчилар" таркибини тарк этишган мажбур бўлган. Ҳозирда у "Қизилқум" аъзоси.


Сервер Жепаров vs Фозил Мусаев.


"Сепахон"га қарши Эронда бўлиб ўтган учрашувда "Локомотив"нинг биринчи голини киритган Марат Бикмаев.


Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўша мавсум ОЧЛда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган. Нимчорак финалнинг жавоб беллашувида "Ал Ҳилол" дарвозасига биринчи голни айнан Ислом киритган.


Шерзод Файзиев эса "Ал Ҳилол"га қарши учрашувда иккинчи голни киритган. Якунда "Локо"нинг икки марказий ҳимоячиси киритган голга саудияликлардан 89-дақиқада афсонавий Муҳаммад Ал Шлҳуб пенальтидан жавоб қайтарган.


54-дақиқада Сервер Жепаровдан ажойиб пас ва ...


...Темурхўжа Абдухолиқовдан гол.


Учрашувни ёритиш учун "Локомотив" стадионига келган ОАВ вакиллари.


Ўша мавсум Ф.Мусаев ва "Сепахон" ОЧЛда муваффақиятсизликка учраган. Бор йўғи 3 очко билан гуруҳда сўнгги ўрин банд этилган.


"Локомотив" ОЧЛ-2016да 10та ўйиндан 5тасида нолга ўйнаган, бунда Игнатий Нестеровнинг ҳиссаси катта бўлганди.

"Сепахон"нинг ОЧЛ-2016даги иккита голи муаллифи Лусиано Чимба.


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика