UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Тарихда бугун: Мансур Саидов ва Акмал Холматови бор "Нефтчи", кучли ёмғир остида ўтган ўзбек "Эл Классико"си Янгиликлар

Тарихда бугун: Мансур Саидов ва Акмал Холматови бор "Нефтчи", кучли ёмғир остида ўтган ўзбек "Эл Классико"си

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: "Ўртар"ни куйлаган Ҳасанов, уни тушунмаган Агишев, "шерлар"да ўйнаган Шер

Бугун Суперлига ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз.

Олий лига-2015 9-тури доирасида мухлислар Тошкентда ўзбек "Эл Классико"си гувоҳи бўлишганди. Самвел Бабаян бошқарувидаги "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида Мурод Исмоилов устозлигидаги "Нефтчи"ни қабул қилган. Ўшанда "шерлар" Егор Кримец ва Игорь Сергеевларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Дарвоқе, ўшанда "Пахтакор" жамоаси "Нефтчи"нинг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйганди.

Фарғоналиклар сафида "Нефтчи" афсоналари Мансур Саидов ҳамда Акмал Холматовлар ҳам тўп тепишганди. Ўша учрашувнинг 2-бўлимида жуда кучли ёмғир ёққани ва шалаббо бўлиб расм олганим кечагидек ёдимда. Хуллас, "Нефтчи"ни соғинганлар учун ушбу расмларни тақдим этамиз.

Дарвоқе, Олий лига-2015нинг якунида "Пахтакор" 75 очко билан чемпион бўлган эрса, "Нефтчи" 52 очко билан 5-ўринни эгаллаган.


Олий лига-2015
9-тур
, 16.05.2015
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 4227 томошабин
"Пахтакор" – "Нефтчи" 2:0
Ҳакамлар:
О.Толибжонов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), А.Нажафалиев (Тошкент)

Голлар: Е.Кримец 35, И.Сергеев 69.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с), Владимир Козак, Шерзод Каримов (Анвар Солиев 85), Игорь Сергеев, Баҳодир Пардаев (Станислав Андреев 67).
Захира: Никита Рибкин, Мурод Холмуҳаммедов, Жалолиддин Машарипов, Наврўзбек Алимов, Игорь Рогованов.

"Нефтчи": Евгений Черемисин, Дилёрбек Эрматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Шукурали Пўлатов, Ойбер Нурбоев (Акмал Холматов 63), Сардор Раҳмонов, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Мансур Саидов (с), Бахтиёр Ёқубов (Мурод Бобожонов 71), Шерзод Ҳакимов (Отабек Ҳайдаров 46).
Захира: Сергей Смородин, Зокир Нурматов, Рўзимбой Аҳмедов, Камронбей Кападзе.

Огоҳлантиришлар: А.Ораховац 87 - Ш.Ҳакимов 7.

Бугунги кунда "Металлург" сардори ҳисобланган ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев.


Шукурали Пўлатов.


"Пахтакор"нинг энг универсал ўйинчиси Владимир Козак.


"Пахтакор" 2010 йилдан 2015 йилгача кетма-кет 6 йил "Нефтчи"ни Тошкентда гол ўтказмасдан мағлуб этган.


Кримец ҳар қанча баланд бўйли бўлмасин, дарвозабон қўли билан ўйнаш имкони бор жойда имконсиз қолади.


Учрашувни стадиондан 4227 нафар мухлис томоша қилиб борганди.

Фарғоналик ишқибозлар.


"Пахтакор" сафида муваффақиятли ўйинлар ўтказган Кахи Махарадзе.


Умид Қодиров Махарадзега қарши.


Александр Лобанов "шерлар" дарвозасини қўриқлаган пайтлар.


Учрашувнинг 35-дақиқасида Кримец ҳисобни очганди.


Мурод Исмоилов ўтказиб юборилган голдан ғазабда.


Шерзод Каримов кейинроқ Сергеев киритган голга ассистентлик қилганди. Унга ҳалал беришга уринаётган ўйинчини жуда яхши танийсиз.


Самвел Бабаян жамоасини чемпионлик сари етаклаганди.


Стадионда рақсга тушган мухлислар, улар учун бу тўқнашув мисоли байрам эди.

Иккинчи бўлим бошида Шерзод Ҳакимов ўрнига майдонга тушган Отабек Ҳайдаров Аднан Ораховацга қарши.


Ёмғир қай даражада қуйганига шу расм исбот бўлади.



Фарғоналиклар ёқимтойи Мансур Саидов.


Жавоҳир Расулов Козакка қарши.


Ўзбек "Эл Классико"си бугунга келиб тарихга айланди.


Шу куни иккинчи голни киритган, Олий лига-2015да эса 24та гол билан тўпурар бўлган Игорь Сергеев.


Афсоналарни рақиб ўйинчилари ҳам ҳурмат қилади.


Ўзбек футболи тарихида ўзига хос из қолдирган "Нефтчи" яқин йилларда аввалги ҳолатига қайтишига фақатгина умид қилиб қоламиз.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика