UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56Беллингемнинг "Ливерпул"даги дўсти кейинги йил "Реал"га ўтади  1 14:22"Фиорентина" ярим ҳимоячи Андреа Колпанини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  1 13:37Ла Лига энг кўп маош олувчи футболчилар ТОП-10 — рўйхатда "Атлетико"дан битта футболчи бор  0 12:53"Бавария" ва "Ювентус" Англия термаси марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи   0 12:32Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади  3 11:56"Интер" "Зенит" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  2 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  10 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  11 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  28 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1

Таъқиб қилиш пойгаси: А Серия 20-тур якунлари Янгиликлар

Таъқиб қилиш пойгаси: А Серия 20-тур якунлари

Италия А Серияси 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Интер" "Монца"ни мағлуб этмоқда

"Интер" дарҳол рақибини дарвозасига қамаб қўйди ва босим яратди, натижада эса 9-дақиқада Гальярдини тўпни ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади, Чалханоглу эса бу сафар ҳам пенальтини моҳирлик билан ижро этди. Мхитарян бироз ўтиб ҳужумни ривожлантирди ва тўпни жарима майдончаси қанотида турган Димаркога узатди, у эса шунчалик ажойиб зарба бердики, Лаутаро тўп билан қўшилиб дарвозага кириб кетди. "Интер" шундан сўнг тинчланди ва босимни пасайтирди, Пессина эса 30-дақиқада Гальярдинининг узатмасидан сўнг гол урди, аммо ярим ҳимоячи ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Танаффусгача ортиқ хавфли вазият содир этилмади.

"Интер" 2-таймга анча шиддат билан чиқди ва бирдан Димарко ва Чалханоглу узоқдан зарба беришди. "Монца" жавоб беришга ҳаракат қилди ва бу қарши ҳужумларга олиб келди, улардан бирида Мхитарян жарима майдончаси ўртасига Тюрамга узатма берди, у эса тўпни Чалханоглуга қайтарди ва туркиялик футболчи иккинчи темп билан тўпни дарвозага киритди. Тез орада "Монца"да ўйинни қутқариш учун имконият бўлди, Дармиан жарима майдончаси ичида Мотани йиқитди, Пессина эса пенальтидан унумли фойдаланди. Аммо, мезбонлар буни давом эттира олишмади, Инзагининг захиралари эса иш берди. Жарима майдончаси ичида Фраттези йиқитилди, Лаутаро эса пенальтини аниқ ижро этди. Аммо, бу ҳаммаси эмас, Мхитарян ўйин якунига яқин тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Тюрам эса ҳимоячини алдади ва тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди. "Интер" ёрқин ғалабага эришди ва жадвалда карвонбошилик қилишда давом этади.


"Милан" "Рома"дан устун келди

"Милан" ўйин стартини ҳужумда ўтказди ва бу ўз натижасини берди. Адли Рейдерснинг пасидан сўнг тўпни чап оёғига тўғирлаб дарвозага аниқ зарба берди. Шундан сўнг ўйин тинчланди ва Тео узоқдан устунни нишонга олган пайти "қайта жонланди". "Рома" бунга Челикнинг зарбаси билан жавоб берди, аммо уни Меньян осонгина бартараф этди. "Рома" босим қилишда давом этадигандек кўринди, аммо ортиқ вазиятлар содир этилмади.

2-тайм бошида "Милан" қўшди ва "бўрилар" мудофаасига босим ўтказди. Якунда жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Кьер Жирунинг бошига ўтказиб юборди, у эса дарвоза тўрини ишғол қилди. Шу билан барчаси якунига етадигандек эди, аммо "Рома" ҳужумкор ҳаракатлар ҳақида эслаб қолди. Пеллегрини узатмадан сўнг жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва йиқитилди, Паредес эса пенальтини яхши ижро этди. "Рома" шундан сўнг штурм уюштиришга уринди, аммо барчаси Тео жарима майдончасига ёриб кириб тўққизликни аниқ нишонга олганда тезда якунланди. "Милан" навбатдаги ғалабага эришди ва учликда ўзига ишонган ҳолда қолмоқда, "Рома"нинг ишлари эса яхши эмас. Бундан ташқари, ўйиндан сўнг Жозе Моуринью истеъфога чиқарилди, энди жамоа Даниэле Де Росси қўл остида янги тарих бошлайди.


"Ювентус" "Сассуоло"ни мағлуб этди

"Кекса синьора" ўйинни унча юқори темпда бошламади, аммо ўзининг илк вазиятини голга айлантира олди. Миретти Влаховичга пас берди, у эса жарима майдончаси ичидан ажойиб зарба берди ва бу ерда Консильи ҳеч нарса қила олмади. Ўйин янада хотиржамлашди, Энрикенинг узоқдан яхши зарбасини эслаш мумкин, аммо Шенсни уни осонгина бартараф этди. Влаховичнинг эса узоқдан берган зарбаси аниқ чиқди, 30 метрдан берилган зарба тўққизликка кириб кетди. Рабьо тайм сўнггида хавфли зарба берди, аммо дарвозабон бу сафар панд бермади.

"Сассуоло" танаффусдан сўнг ўйинга қўшилди, аввалига жарима майдончаси ташқарисидан бироз ноаниқ, аммо хавфли зарба берган Берарди кейинчалик узоқдан яхши зарба берди, аммо Шенсни жамоасини голдан қутқарди. Аммо, "Ювентус" ҳам қараб тургани йўқ, захирадан ўйинга тушган Кьеза Веага яхши узатма берди, аммо америкалик тўпга яхши мослаша олмади ва юқорига зарба берди. Ўйиннинг кульминацияси ўйин сўнггида содир бўлди, Локателли тўпни яхши тутди ва Кьезага ажойиб узатма берди, у эса жарима майдончаси ичига кирди ва тўпни дарвозабоннинг олдидан зўр йўллади, жароҳатдан сўнг ажойиб қайтиш! "Ювентус" жуда ҳам ажойиб ғалабани қўлга киритди ва "Интер"ни таъқиб қилишда давом этади, "Сассуоло" эса қўшиши керак.


"Кальяри" ўз уйида "Болонья"дан устун келмоқда

"Россоблу" Сардиниядаги ўйинни фаолроқ бошлади, 8-дақиқадаёқ Фройлер хавфли зарба ижро этди. Виола бир оздан сўнг шедевр қайд этиши мумкин эди, у "Болонья" дарвозабони олдинга чиқиб кетганини кўрди ва тўпни унинг ортига ташлаб қўймоқчи бўлди, аммо тўп дарвозадан бироз ўтиб кетди. Ўйин секин-аста хотиржамлашди, уни майдондан чиқиб кетаётган тўпга етиб уни тўхтатиб олган ва ўткир бурчакдан дарвозабоннинг олдига аниқ йўллаган Орсолини фаоллаштирди. Аммо, мезбонлар 3 дақиқадан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. Доссена тўпни ўз ярим майдонидан узатди, гавдали Петанья эса дарвозабондан қочишга ва бўш дарвозага тўпни киритшга муваффақ бўлди. Танаффусга қадар ортиқ қизиқарли нарса содир бўлмади.

"Кальяри" 2-таймда кўпроқ ҳужум қилди, аммо узоқ вақт хавфли вазият содир этилмади. Ҳал қилувчи вазит 70-дақиқада содир бўлди, Калафьори Виоланинг зарбасидан сўнг тўпни ўз дарвозасига йўналтириб юборди. "Болонья" шундан сўнг олдинга ўтди ва вазиятлар яратишни бошлади, аммо Орсолини ва Фройлернинг зарбалари голга айланмади. Моро ўйин сўнггида бир бор хавфли, аммо кўплаб узоқдан ноаниқ зарбаларни йўллади, "Кальяри" асосан ақлли ҳимояланди ва ўйинни уйдаги навбатдаги ғалабагача олиб борди.


"Наполи" "Салернита"дан ғалабани илиб кетмоқда

Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди ва шу билан ҳужумкор ўйинни белгилаб олишди, илк хавфли зарбани Чауна йўллади, Голлини уни бартараф этди. Шу ўринда "Наполи"нинг ҳужумлари умуман ўхшамади. "Салернитана" маълум бир қисмда амалдаги чемпион ярим майдонида кўпроқ ўйнай бошлади, бу якунда Кандреванинг жарима майдончаси ташқарисидан тўққизлика гол киритишига олиб келди. "Наполи" эса ҳеч нима яратмади, аммо Фацио таймнинг сўнгги дақиқасида жарима майдончаси ичида Симеоне билан курашди ва ҳакам у қоидани бузди деб топди. Политано эса 11 метрли зарбада адашмади.

Мезбонлар 2-таймга ўзгача иштиёқ билан чиқишди, бир неча дақиқадан сўнг Каюсте узоқдан хавфли зарба берди. Ҳимоячилар тўсиғини ёриб ўтишга ва дарвоза томон зарба беришга уринган Кварацхелия жуда фаол бўлди. У вазиятлардан бирида дарвоза устунининг ёнига жуда хавфли зарба берди. "Салернитана" белгиланмаган баҳсли пенальти сабаб бироз тушкунликка тушди шекилли ҳужумда ўзини кўрсата олмади. Хвича қўшимча дақиқаларда ажойиб юриш қилди ва зарба берди, аммо Очоа оёқлари билан тўпни бартараф этди ва ўз жамоаси учун дурангни сақлаб қолгандек кўринди. Аммо, ҳакам яна бироз ўйнашга берди ва бу "Наполи" учун голга етарли бўлди. Жарима зарбасидан сўнг узатма "Салернитана" дарвозасига кирди, Ррахмани тўпни тўрга йўналтириб юборди ва жамоаси учун қийин ғалабани таъминлади.


Шунингдек:

"Аталанта" "Фрозиноне"ни мағлуб этди

"Фиорентина" ва "Удинезе" дуранг ўйнади

"Верона" Эмполи"ни таслим этди


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика