Танзания президенти "Симба" клубини АЧЛ чорак финалига чиққани учун мукофотлади
05 мар 23:41
Янгиликлар
Танзания президенти "Симба" клубини АЧЛ чорак финалига чиққани учун мукофотлади
Танзаниянинг “Симба” клуби раҳбари Салим Абдулла Африка Чемпионлар лигасида чорак финал йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг, ўз футболчиларини зудлик билан мукофотлади.
"Симба" футболчилари Ботсвананинг "Гваненг Гелакси" клуби устидан 6 та гол фарқи билан ғалаба қозонган ўйин якунланганидан сўнг дарҳол уларга пул тарқатилди.
Танзания президенти Самия Сулуҳ томонидан ажратилган мукофот спорт вазири Дамас Ндумбаро жамоа иштирокидаги ўйин якунлангач, кийиниш хонасига тушиб, катта миқдорда банкноталар солинган сумкани топширган.
"Симба" ўйинчиларига ажратилган мукофот пули 500 миллион Танзания шиллингини (197 минг АҚШ доллари) ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Симба" Кот-д'Ивуарнинг "АСЕК" жамоасидан кейин гуруҳда 2-ўринни эгаллади.
Фикрлар