UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Танишинг: Улар ЖЧ-2015да иштирок этадилар. 2-қисм Янгиликлар

Танишинг: Улар ЖЧ-2015да иштирок этадилар. 2-қисм

Бугун Янги Зеландияда ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.
Ушбу мундиалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Германия, Гондурас ва Фижи терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Бош мураббий ўтган вақт мобайнида ўқув-машғулот йиғинларида кўрикдан ўтказилган 45 футболчидан 26 нафарини танлаб олди. Якунда улардан 21 нафари Жаҳон чемпионатига борадиганлар рўйхатидан жой олди.

Футболчиларнинг географияси ҳам кенг – “Бунёдкор”дан 10, “Пахтакор”дан 7, “Насаф”дан 3, “Локомотив”дан 2 нафар ўйинчи мундиалда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рўйхатда Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларидан, шунингдек, пойтахтлик футболчиларнинг борлиги селекция ишлари Республика бўйлаб амалга оширилганига ишора. Таркибда бу йили ўз клублари билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаб, катта тажриба тўплаган футболчилар борлиги мураббийлар қатори бизни ҳам хурсанд қилди. “Пахтакор”дан Жавоҳир Соҳибов, “Насаф”дан Одилбек Ҳамробеков, “Бунёдкор”дан Акрам Комилов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев шулар жумласидан. Қуйида ЖЧ-2015да иштирок этадиган футболчиларимиз билан яқиндан таништирамиз.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

ЖАВОҲИР СОҲИБОВ (“Пахтакор”)


Туғилган санаси: 01.03.1995
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Пахтакор” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Шуҳрат Раҳмонулов
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Пахтакор”



ЖАВОҲИР СИДДИҚОВ (“Пахтакор”)

Туғилган санаси: 08.12.1996
Туғилган жойи: Тошент шаҳри, Юнусобод тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Пахтакор” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Дилшод Нуралиев
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Пахтакор”



ТИМУР ТОЛИПОВ (“Пахтакор”)

Туғилган санаси: 18.05.1995
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Қува шаҳри
Ўқиган футбол мактаби: Қува футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Мурод Исмоилов
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Пахтакор”



ОТАБЕК ШУКУРОВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 22.06.1996
Туғилган жойи: Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Машъал” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Дилшод Андаев
Ампуласи: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Бунёдкор”



САРДОР АЗИМОВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 01.06.1995
Туғилган жойи: Андижон вилояти, Андижон шаҳри
Ўқиган футбол мактаби: Андижон футбол лицейи
Биринчи мураббийи: Шуҳрат Бобоматов
Ампуласи: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Бунёдкор”



МИРЖАМОЛ ҚОСИМОВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 24.09.1995
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Чиғатой” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Юрий Госпадарчук
Ампуласи: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Бунёдкор”



ХУРШИД ҒИЁСОВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 13.04.1995
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Чилонзор” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Мурод Розиев
Ампуласи: ярим ҳимоячи
Жамоаси: “Бунёдкор”



ҲУЖУМЧИЛАР:

ДОСТОН ҲАМДАМОВ (“Бунёдкор”)


Туғилган санаси: 24.07.1996
Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Бекобод тумани
Ўқиган футбол мактаби: Янгиер футбол мактаб интернати
Биринчи мураббийи: Шуҳрат Ярашев
Ампуласи: ҳужумчи
Жамоаси: “Бунёдкор”



ЗАБИХИЛЛО ЎРИНБОЕВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 30.03.1995
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Чиғатой” футбол мактаби.
Биринчи мураббийи: Юрий Госпадарчук
Ампуласи: ҳужумчи
Жамоаси: “Бунёдкор”



ЭЛДОР ШОМУРОДОВ (“Бунёдкор”)

Туғилган санаси: 29.06.1995
Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти, Денов тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Машъал” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Дилшод Андаев
Ампуласи: ҳужумчи
Жамоаси: “Бунёдкор”



РАВШАН ХУРСАНОВ (“Пахтакор”)

Туғилган санаси: 19.08.1996
Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти, Узун тумани
Ўқиган футбол мактаби: “Чиғатой” футбол мактаби
Биринчи мураббийи: Валерий Павлович, Сунатилла Абдурасулов
Амплуаси: ҳужумчи
Жамоаси: “Пахтакор


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика