UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Лейтон Ориент" - "Манчестер Сити"  22 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  2 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  0 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  11 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  5 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  7 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   27 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  3 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  6 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   7 10:16"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  5

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Фулад” (Ахваз, Эрон) Янгиликлар

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Фулад” (Ахваз, Эрон)

Эроннинг “Фулад” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Бунёдкор”га рақиблик қилади.
“Бунёдкор”нинг яна бир янги рақиби ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Клуб ташкил топган йили: 1973
Клубнинг тўлиқ номи: “Фулад Хузестан” футбол клуби
Стадиони: “Ғадир” стадиони
Сиғими: 51.000 томошабин
Расмий сайти: www.fooladfc.ir

ЮТУҚЛАРИ:
Эрон чемпиони – 2005/2006

БОШ МУРАББИЙ – Хусайн Фараки
Туғилган санаси: 1957 йил, 22 март
Футболчилик фаолияти: “Пас Теҳрон” (1976-1979), “Ал-Шааб” БАА (1979-1981), “Пас Теҳрон” (1981-1992)
Мураббийлик фаолияти: “Пас Теҳрон” (1994-2000), Эрон миллий терма жамоасида мураббий (2003-2006), Эрон олимпия терма жамоаси бош мураббийи (2004), “Кавех Теҳрон” (2009-2010), “Нафт Теҳрон” (2010-2012), “Фулад” (2012 йилдан буён)

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Сержио Рафаэль да Коста (Бразилия, 1985 йил) ҳимоячи
Леонардо Чавес (Бразилия, 1983 йил), ярим ҳимоячи
Лусиано Перейра Мендес (Бразилия, 1983 йил), ҳужумчи

Ахвазнинг “Фулад” жамоаси тарихида бир қатор жаҳонга машҳур легионерлар фаолият юритишган. Жумладан, Эмад Муҳаммад Ридҳа (Ироқ), Маладен Бартолович (Хорватия), Фабио Януаро (Бразилия), Армандо Саа (Мозамбик) каби легионерлар, шунингдек Эрон футболида анча машҳур бўлган Яхё Гулмуҳаммади ҳам бир пайтлар “Фулад” шарафини ҳимоя қилган.

“Фулад” жамоаси 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасида Эрон чемпионатининг тўртинчи ўрни соҳиби сифатида иштирок этмоқда. Клуб Осиё Чемпионлар лигасида иккинчи бор ўз омадини синаб кўради. Эронликлар бунгача 2006 йилги қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида қатнашишган. Ўшанда “Фулад” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан бир гуруҳда иштирок этиб, ҳар иккала баҳсда ҳам юртдошларимизга мағлуб бўлган ва гуруҳ босқичида қолиб кетган.

Жамоа таркибида тўп тепаётган футболчилардан ҳеч бири Эрон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланишмайди.

2013/2014 йилги Эрон чемпионатида “Фулад” клуби 17-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Бироқ ахвазликлар пешқадамдан атиги уч очко кам жамғарганини таъкидлаш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика