"Тамбов" РПЛдан четлатилиши мумкин, футболчилар бойкот эълон қилишмоқчи
20 ноя 2020 22:29
Янгиликлар
"Тамбов" РПЛдан четлатилиши мумкин, футболчилар бойкот эълон қилишмоқчи
Хабарда ёзилишича, футболчилар 5 декабрь куни "Спартак"ка қарши бўладиган ўйинга бойкот эълон қилишмоқчи.
"Ҳа, бу ҳақиқат. Сешанба куни футболчилар билан кўришгандим. Қарор ўзгармаган. Улар "Краснодар"га қарши ўйинга чиқмоқчи эмасди. Бироқ уларни зўрға кўндиргандик. Футболчиларни ҳам тушунаман: уларнинг оиласи, болалари, ота-онаси бор. Футболчилар июнь ойидан буён ҳеч нима олишгани йўқ.
Чемпионатдан четлатилиш? Бўлиши мумкин. Бироқ бундай бўлмаслиги учун ҳаракат қиламиз", - деди функционер.
"Тамбов" РПЛда 14 турдан кейин 13-ўринда бормоқда. Олдинроқ клубнинг 360 миллион рубль қарзи борлиги айтилганди. Шуларнинг 140 миллиони футболчиларнинг маоши ва мукофот пуллари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа таркибида ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов ҳам ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар