UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  3 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  61 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3

Тактика ёки омад? "Андижон" сардори Қаршидаги ғалабага изоҳ берди Янгиликлар

Тактика ёки омад? "Андижон" сардори Қаршидаги ғалабага изоҳ берди

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг илк турида Қаршида "Насаф" майдонидан ғалаба билан қайтди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоа ҳимоячиси Илдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. "Бургутлар" сардори қўлга киритилган уч очкони қуйидагича изоҳлади. 

- "Насаф" майдонида "Андижон"нинг омади келдими ёки ўйинга танланган режа иш бердими?

- Аввало Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Ҳа, кўпчилик имкониятларимизни паст баҳолаганди. Лекин тўғри танланган тактика иш берди. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажардик. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлди. Энг асосийси узоқ йўл босиб келган мухлислар далдаси катта ёрдам берди, деб ўйлайман. Уларга раҳмат айтмоқчиман. 

- Ҳаммага  "бош оғриқ" бўлиши айтилаётган "Андижон" исботлашни бошладими? Балки ҳали эйфорияга берилишга эртами?

- Тўғри. Эйфорияга берилиш керак эмас. Тўхтаб қолмасдан ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз лозим. Бизда асосийси жамоа бор. Муҳим қуролимиз биз бир оиламиз. Яна айтиб ўтишим керак, "Андижон" кучли  мураббийга эга. 

- Ўз вақтида "Насаф"да ўйнагансиз. Жамоа ўзгарганми?

-  "Насаф" Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири. "Насаф" анча ўзгарган. Йилдан-йилга ўсишга эришган. Мен ўйнаган вақтимда Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ўринбосарлар таркибида тўп тепарди. Бугун улар етакчи футболчилар. Менга 4-рақамдаги ҳимоячиси ёқди. Ҳусниддин Алиқулов. У келажакда Европада ўйнаши керак.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика