UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Такефуса Кубо Япония термасининг бошқа жамоаларда йўқ устунлиги ҳақида гапирди Янгиликлар

Такефуса Кубо Япония термасининг бошқа жамоаларда йўқ устунлиги ҳақида гапирди

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн ўртасидаги учрашувдан сўнг "Реал Сосьедад" клуби ва Япония термаси футболчиси Такефуса Кубо сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрингиз қандай? Қайси жиҳатлар бўйича бугун гуруҳ босқичидаги ўйинлардан яхшироқ ҳаракат қилдингиз?

- Гуруҳ босқичидан фарқли равишда бугун прессингни яхшироқ амалга оширдик. Рақиб хато қилишга мажбур бўлди. Узун пасларни кўп марта такрорладик. Гуруҳ босқичида узатмаларда хатоларга йўл қўйгандик. Айнан шу жиҳатлар бўйича яхши кўриндик.

- Япония терма жамоаси гуруҳ босқичидан кейин яхшироқ томонга ўзгардими?

- Биз ўзгармадик. Мусобақанинг биринчи кунидан қандай ҳолатда бўлсак, ҳали ҳам шундай. Тўғри, кучни бироз тақсимлаётган бўлишимиз мумкин, бу нормал ҳолат. Мусобақа олдидан барча Японияни турнир фаворити деб атаётганди, ҳозир ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Биз ҳар бир учрашувга бор этиборимизни қаратамиз. Бу ўйинга қадар олти кун дам олгандик, ҳозир эса кейинги учрашувгача икки кун вақтимиз бор. Осиё кубогида қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Охирига қадар курашиб, чемпион бўлишни мақсад қилганмиз.

- Бу каби катта мусобақаларда нафақат тактик ёки техник жиҳатлар, балки жисмоний ҳолат ҳам асосий планга чиқади. Австралия ва Корея Республикаси жисмонан жуда кучли кўринди. Япония терма жамоаси ҳам жисмоний ҳолати билан мақтана оладими?

- Биз жисмонан ва руҳан кучлимиз. Бироқ Япония терма жамоасининг энг кучли жиҳати бу таркибда турли услубда ўйнай оладиган футболчиларнинг борлиги. Исталган ўйинчи учрашувни асосий таркибда бошлай олади. Бошқа жамоаларга таққослаганда, айнан шу жиҳат бўйича устунликка эгамиз. Олдинда бор-йўғи икки кун вақтимиз бўлса ҳам таркибдаги баъзи футболчиларни ўзгартириб, чорак финал ўйинига тўлиқ тайёр бўламиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика