UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  9 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   35 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Таиланд кундалиги. Сонкхладаги стадион бугунги ўйинга тайёр Янгиликлар

Таиланд кундалиги. Сонкхладаги стадион бугунги ўйинга тайёр

Тошкент - Бангкок - Сонкхла йўналишида қилган узоқ парвозлардан сўнг ваниҳоят Сонкхла шаҳрига етиб келдик.

Албатта узоқ йўл ўзига яраша машаққатларни бизга тақдим этди.

Аэропортлардаги кутишлар, Сонкхлага учиш учун бир аэропортдан бошқа аэропортга ўтиш, қишнинг совуқ об-ҳавосидан 34-35 даража иссиқ бўлган ўлкага кўникиш ўз-ўзидан қийинчиликларни туғдиради.

Бангкокдан Сонкхла шаҳрига келиб тушганимиздан сўнг аэропортдан меҳмонхонага келгунча теварак атрофни кузатиб келганимиздан сўнг Сонкхла шаҳри Осиё чемпионати ҳавоси билан нафас олаётганини сездик. Йўлларда U23 Осиё чемпионатига бағишланган баннерлар, турли хил рекламалар бу шаҳарда футбол бўйича йирик турнир бошланаётганидан дарак бериб турибди.

Сонкхла шаҳрида айни дамдаги об-ҳаво 30 даражадан бироз юқори бўлиб турибди. Бироқ денгиз шабодаси кишига ёқимли ҳисларни тақдим қилмоқда.

Биз билан билан Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги бир гуруҳ Ўзбекистонлик ашаддий футбол мухлислари ҳам Таиландга етиб келишди. Уларнинг бугунги ўйинга тайёргарликлари жуда авжида. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари ўзларини худди уй стадионларида ўйнагандек ҳис қилади десам олдиндан адашмаган бўламан. Яна бир қанча футбол мухлислари эртага Таиландга етиб келишлари ҳақида ҳам маълумот олдик. Демак кундан-кунга терма жамоамизнинг мухлислари кўпайиб бораверади.

Меҳмонхонага жойлашгач тезда акредитациямизни олиш учун Сокхладаги Тинсуланонда стадиони томон ошиқдим. Бу борада меҳмонхона маъмуриятига алоҳида ташаккур этишим лозим, чунки улар мени стадионга келишимга транспорт ажратиб ҳурмат кўрсатишди.

Акредитацияни олгач стадион ичига кириб у ердаги манзарани кўргач, очиғи барча чарчоқлар чиқиб кетди десам бўлаверади. Шунчаки жудаям гўзал! Тайёргарлик аъло даражада, майдон ҳолати футбол ўйнаш учун идеал ҳолатда. Бугун бу стадионда “С” гуруҳидаги иккита ўйин бўлиб ўтади. Журналистлар ҳамда мартабали меҳмонлар учун ва албатта мухлислар учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Қуйидаги расмларни кўриб бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.






Акрамжон Мамадалиев Сонгхла шаҳридан championat.asia сайти учун махсус

Рейтинг: +15   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика