UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  3 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  4 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  7 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  1 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  3 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9

Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти Янгиликлар

Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти

Cуперлига 7-турнинг марказий қарама-қаршилигига Тошкентда гувоҳ бўлдик.

Кеча "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" ва ОКМК жамоалари майдонга чиқди. Икки мағлуб бўлмаган жамоанинг ўйинини кузатиш, боз устига турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам қизиқ эди. Қосимовнинг Зейтуллаевга нима тайёрлагани-ю, "Бунёдкор"нинг кучли рақибга қарши нима қила олиши каби саволлар йўқ эмасди. Қуйида шу ҳақида батафсил сўз боради.

ОКМК 8 йилдан сўнг Тошкентда мағлуб бўлди 

Жамоалар бу ўйинга қадар ўзаро 34 маротаба тўқнаш келган эди, ўзаро беллашувларда устунлик "қалдирғочлар" томонида турганди, 18 ғалаба, 9 мағлубият, 8 дуранг. Тошкентда кечган 17 та баҳсда 9 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият қайд этилган. Қизиқ факт, "Бунёдкор" рақибини 2017 йилдан буён ўз майдонида мағлуб эта олмаётганди. Кеча жамоа 8 йиллик ёқимсиз анъанага чек қўйди ва 3 очкога эга чиқди. Миржалол Қосимов "Бунёдкор" майдонида умуман енгилмаган эди. Бу мураббий учун илк мағлубият сифатида тарихга кирди.

Биринчи бўлим хулосалари

ОКМК аввалги 2 та учрашувда камбэк эвазига "Сўғдиёна" ва "Насаф"дан устун келган, ўз ўйинини рақибларига ўтказа олган эди. Лекин кечаги рақиби аввалгиларидан фарқ қилар, очиқ ўйин таклиф қиладиган, очиқ ҳудудлар берадиган жамоа ҳисобланмасди. "Бунёдкор" кеча биринчи бўлимда ўз услубини сақлаб қолган ҳолда рақиб жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди. ОКМК худди ўтган ўйин каби биринчи бўлимни муваффақиятсиз ўтказди, устунликни рақибига топширди. Бундан эса "қалдирғочлар" фойдаланиб кетди, Темурхўжа Абдухолиқов ўйиндаги илк гол муаллифига айланди. Лекин бу учрашув учун хулоса деган маънони англатмасди, зеро олмалиқликлар айниқса Миржалол Қосимов кейинги дақиқаларда ўйинни ўзгартириб юбориши, захира кучларини ташлаш орқали ғалабани ўз томонига оғдиришига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Шу боис таблога ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгач қараган маъқул эди. Жамоанинг олдинга юришларининг фақат биттасигина аниқ зарба билан якунланди, уни ҳам Абдунабиев осонликча бартараф этди. Миржалол Қосимов таъкидлаганидек футболчиларида биринчи бўлимда олов кўрингани йўқ, балки ростдан ҳам олдинги икки ўйиндаги юқори темпда ўтган ғалабадан сўнг тикланиб улгуришмагандир. 

Қосимов иккинчи бўлимда ҳамма ишни қилди

Сўнгги ўйинларда ОКМК 3 та марказий ҳимоячи тактикасида ўйнамоқда, иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш мақсадида бир ҳимоячи ўрнига ҳужуми тушириш орқали яна 4 таликка ўтиб олаётганди. Айнан шу 4 таликка ўтиш орқали олдинда вазиятлар кўпроқ яратилган, имкониятлар кўпайган. Кеча ҳисобда ортда бораётган олмалиқликлар устози Авазбек Ўлмасалиев ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи Арихиро Сентоку, Клейди Даци ўрнига Али Абдураҳмоннов, қора ишни кўпроқ бажаришга ихтисослашган Папава ўрнига Рубен Санчесни туширди. Бу тўғри қарор эди , рақиб тартибли ҳимояланаётганида унга қарши босимни ошириши шарт ҳисобланарди дея оламиз. Кейинги дақиқаларда Азиз Холмуродов, Асадбек Собиржонов ҳам ўйинга қўшилди. Яъни Миржалол Қосимов ғалаба учун ҳамма чорани қўллагани кундек равшан. Тўпни назорат қилишдаги устунлик ҳам катта фарқ билан меҳмонлар томонида, 63 фоиз. 

Зейтуллаев қураётган жамоа ҳақида

"Бунёдкор" 7 та турда 3 та гол ўтказди,  жамоанинг мустаҳкам қўрғонини фақат "Нефтчи" ва "Сурхон" ёриб ўта олди, холос. Ваҳоланки, жамоа ўтган йили 7 та турда аллақачон 13 та голни мазасини тотиб кўрган. Бугунги футболда жамоа тўп билан ва тўпсиз ўйнашни билиши керак. Буни ҳам ўзига яраша маҳорати бор. Тўпсиз деганда фақат рақибга тўпни бериб қўйиш тушунилмаслиги керак. Тўғри очилиш, ҳимоядан позицион ҳужумни бошлай олиш каби деталлар ҳам бор. Зейтуллаевнинг услуби шунга асосланган. Дейлик кеча 2-3 маротаба хавфли қарши ҳужумлар ташкил қилинди. Темурхўжа Абдухолиқовда бирга-бир вазиятда имконият бўлди. Футболчилар эса у истаётган нарсани бажариб бера оляпти. Ҳаттоки, захирадан тушаётган футболчилар чизмани бузиб қўймаяпти, нима қилиш кераклигини билиб ўйнамоқда. Керакли паллада тўпни рақибга топшириб ҳимояда мустаҳкам турмоқда, ҳужумга ўтишда аниқ кичик паслар, бир тепар узатмалар билан ҳаракат қиляпти. Шундай жамоалар борки, улар фақат тўп ўзида бўлганидагина ёрқинроқ кўринади, устунлиги акс этади. Яна бошқа клублар эса тўпсиз стандартларга, қарши ҳужумда ўйин қуради. Илёс Зейтуллаевда 2 та услуб ҳам шаклланиб боряпти десак муболаға бўлмайди. Унинг шогирдлари орқада камроқ хато қилиб олдиндаги вазиятлардан максимал фойдаланишга уриняпти. 

Яна бир қизиқ факт шуки, "Бунёдкор" бу йил қишки йиғинларда ҳам, Суперлига ва кубок учрашувларида ҳам мағлубиятга учрамай одимламоқда. Бу борада Ўзбекистондаги ягона жамоа бўлиб турибди. ОКМК учун эса бу мағлубият ўзига ҳос сигнал бўлса ажаб эмас. 

Маълумот учун, жамоа навбатдаги баҳсини 2 май куни Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. ОКМК 3 май куни Олмалиқда "Андижон"ни меҳмон қилади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика