UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  139 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Тачмурод Агамурадов: "Жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор қаратамиз" Янгиликлар

Тачмурод Агамурадов: "Жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор қаратамиз"

"Шўртан" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
"Бугунги учрашув қизиқарли ва мухлисбоп тарзда ўтганига қарамай об-хавонинг таъсири кучли бўлди. Ғузордан 1 очко олиб кетишга яқин тургандик аммо мезбонларнинг тезкор ҳаракатлари ўз самарасини берди. Шу муносабат билан рақибимизни бугунги ғалаба билан табриклайман" – дейди Самарқандликлар бош мураббийи ўйиндан кейинги интервьюсида.

-Дурангни ушлаб қолиш учун бугун жамоангизга нима етишмади деб ўйлайсиз?

-Учрашувнинг сўнги дақиқаларида йигитларда чарчоқ анча сезилиб қолди. Бунга об-ҳавонинг иссиқлиги ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаганлиги ҳам сабаб бўлди. Бу эса ўз ўрнида кейинги ўйинларда жамоанинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб боришга эътибор қаратишим лозим эканлигидан далолат беради.

-Ҳакамлар ҳаракатларига эътирозингиз йўқми?

-Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг регламентига асосан биз ҳакам ёки унинг хатти-ҳаракатлари ҳақида бирор изоҳ бериш тақиқлаб қўйилган. Аммо бугунги учрашув ҳакамларига ўйинни яхши бошқарганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика