UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Тачмурат Агамуродов: “Жамоамиз учун ҳар бир очко қадрли” Янгиликлар

Тачмурат Агамуродов: “Жамоамиз учун ҳар бир очко қадрли”

Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Динамо” бош мураббийи Тачмурат Агамуродов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Жамоамиз учун айни пайтда Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ҳар бир очко қадрли. “Навбаҳор” эса совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган клуб. Шу боис, биз мазкур баҳсда ҳимоявий ўйин намойиш этишни режалаштиргандик.  Афсуски, ниятимизга етолмадик. Шундай бўлса-да, йигитларга майдонда барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман. 

“Навбаҳор”ни эса ғалаба билан табриклайман ва кейинги баҳсларда наманганликларга омад ёр бўлишини тилайман. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйинини томоша қилдим. Ҳақиқатданам ўша баҳс жуда қизиқарли тарзда кечган экан. Бироқ, таъкидлаганимдек, биз учун ҳар очко айни пайтда “олтин”га тенг. Шу боис, Наманганда очиқ ўйин намойиш этолмасдик. Биз бу ерга очко олиш учун келгандик. Аммо ниятимизга етолмадик. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилмади ҳамда “Динамо” Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун охиригача кураш олиб боради. Бунга жамоамизда назарий жиҳатдан имконият бор ва биз ундан максимал даражада фойдаланишга интиламиз. Шогирдларим қолган ўйинларда ҳам майдонда бугунгидек бор кучлари билан ҳаракат қилишса, олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширамиз, деган умиддаман. Мени “Динамо”га жамоани Суперлига олиб қолиш учун таклиф қилишган. Тўғри, жамоамиз ҳозир қийин аҳволда. Бундан ташқари, кейинги учрашувлардаги рақибларимиз ҳам анойи эмас. Лекин ёмон аскаргина генерал бўлишни орзу қилмайди. Шунинг учун ўз ниятимизни амалга ошириш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Тачмурад Агамурадов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика