UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  0 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  3 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  11 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  6 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Тачмурад Агамуродов: "Динамо"нинг мақсади олий лигада қолиш" Янгиликлар

Тачмурад Агамуродов: "Динамо"нинг мақсади олий лигада қолиш"

"Машъал" - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Тачмурад Агамуродов иштирок этди.
"Йигитлар ўйинни яхши бошлашди, ўйинни назорат қилдик. Об-ҳаво анча иссиқ эди, рақибнинг ўйини чиқмади. Гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Афсуски танаффусдан сўнг икки нафар ёш футболчимизнинг хатолари туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман", - дейди Агамуродов.

"Динамо"нинг мақсади олий лигада қолиш. Умид қиламанки ўз майдонимиздаги ўйинларда керакли очколарни қўлга киритамиз. Агар шундай бўлса имкон қадар юқорироқ ўринларга ҳаракат қиламиз".

"Сирожиддин Сайфиев яхши ўйнади, бироқ оғриқ сезиб ўзини алмаштиришларини сўради. Шу боис Саноқуловни тушурдим. Афсуски айнан у ёшлик қилиб пенальти ишлади".

"Жамоани қабул қилиб олганимда тажрибали ва қобилиятли футболчилардан иборат эди. Бироқ руҳий ҳолат оғир эди, бир қатор омадсиз ўйинлардан сўнг йигитларда қийинчилик бор эди. Ушбу "руҳий ўра"дан чиқиб кета олдик".

"Ўзбекистонда футбол бир жойда тураётгани йўқ. Яхши жамоалар кўпаймоқда, масалан "Машъал"ни олайлик. Биринчи лигадан чиқиб юқори ўринлар учун курашмоқда. Шундай жамоалар кўпайса чемпионат ривожланиб бораверади".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика