

Аввалроқ операцияни бошидан ўтказган «темирйўлчилар» ҳимоячиси Виталий Денисов умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.
«Барча бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳамма соғ-саломат, кайфият ҳам аъло даражада. Виталий Денисов умумий гуруҳга қайтди, у қолганлар билан бирга шуғулланмоқда, аммо 5-турда майдонга тушмайди. Аввал у спорт-формасини тиклаб олиши зарур.
Ведран Чорлука ҳали индивидуал дастур асосида машғулотларни давом эттирмоқда».



