UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  5 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  23 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

"Менинг бошқарувимда "Сурхон" футболчилари ўсишга эришди" – Анхель Лопес билан очиқчасига суҳбат Янгиликлар

"Менинг бошқарувимда "Сурхон" футболчилари ўсишга эришди" – Анхель Лопес билан очиқчасига суҳбат

"Сурхон" собиқ бош мураббийи Анхель Лопес билан ўз юртига кетиш олдидан суҳбат уюштирдик.

Унда қуйидаги мавзулар қамраб олинди:


— "Сурхон"дан кетиш сабаби;


— Coca Cola Суперлигасидаги истеъфолар;


— Ҳамиджон Актамовнинг келиши;


— Ҳакамларнинг кимгадир ён босиши ҳолатлари;


— Легионерлар лимитининг камлиги;


— Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларида ўйин услуби йўқлиги;


— Топ-мураббий мавжуд эмаслиги.


 Анхель Лопес "Сурхон"дан кетди


Қуйида мазкур суҳбатни батафсил ўқишингиз мумкин.

- "Сурхон"да етарлича муаммоларга йўлиққан Анхель Лопеснинг бош мураббийликдан кетиши ҳам кутилган, ҳам кутилмаган бўлди. Гарчи натижалар қониқарсиз кўриниш олган бўлса-да, ўйин борасида яхши таассурот қолдираётганди...

- "Сурхон"даги фаолиятим давомида ўзим учун катта тажриба орттирдим, дея оламан. Бу ерга илк бор февраль ойида келгандим. "Сурхон" мен учун жуда қийин лойиҳа эди. Чунки жамоа ҳали ҳамон ўз майдонида тўп тепаётгани йўқ. Бундан ташқари, мен янги мавсумга тайёргарликнинг ярмида жамоа бошқарувини қўлимга олдим. Жамоани ўзим тайёрлаганим йўқ. Шунга қарамай, биз ўз услубимизни яратдик ва жуда яхши ўйин кўрсатдик. Клуб раҳбарларининг мени истеъфога чиқарганини қабул қилишдан бошқа чорам қолмади. Лекин "Сурхон" ва Ўзбекистон ҳақида ижобий хотираларга эга бўлдим. Келажакда юртингизда яна фаолият олиб бориш ниятим бор.

- Одатда катта-катта лойиҳалар, истиқболли режалар тузилади. Бироқ клубларимизда бу аксарият ҳолларда охирига етмайди. Сиз ҳам бу лойиҳанинг бир қисми эдингиз...

- Битта кучли лойиҳани амалга оширишингиз учун маълум вақт зарур. 1-2 ойда барча нарсани ўзгартиришнинг иложи йўқ. Менинг бошқарувимда "Сурхон" футболчилари ўсишга эришди, деб ўйлайман. Футболчилар ҳам буни сезишди. Бу мен учун муҳим аҳамият касб этади. Футболчиларнинг мураббийга бўлган муносабати илиқ эди. Ҳаттоки етарлича ўйин амалиётга эга бўлмаган футболчилар билан ўзаро зиддиятга бормадик. Агар футболда ўсишга эришмоқчи бўлсангиз, сизга барқарорлик ва ўзингизга нисбатан ишонч керак. Ўйин томонлама ёмон тўп тепмадик. Суперлигада қолишимизга ишончим комил эди. Жамоамиз ўтган ойда АГМК, "Насаф", "Навбаҳор"га қарши ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилди. Бугундан бошлаб "Сурхон"да янги давр бошланади.

- "Сурхон"даги шароитларни кўриб европалик мураббий сифатида ўзингизни бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қилдингизми?

- Мен учун жуда қийин давр эди. Февраль ойида клубга келганимда жамоа учун минимум шароитлар яратилганди. Мавсум бошидан бошлаб Термизда тўп тепишни талаб қилдим. Лоақал Тошкентда шуғулланиб, Термизда ўйинларимизни ўтказишимизни истардим. Буни кўп бор клуб мутасаддиларига айтдим, чунки мухлислар далдаси жуда зарур ва керакли омил саналади. Стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани учун бунинг имкони бўлмади. 

Статистикага эътибор берганда, жамоа ўтган мавсум 25 очко тўплаган. Шундан 20 очко уйдаги баҳсларда қўлга киритилганини кўриш мумкин. Фақатгина 5 очко сафарда ишланган. Жорий мавсумда барча ўйинларимизни сафарда ўтказганимизни унутмаслик лозим. Бундай ҳолат камтаргина "Сурхон" учун қийинчилик туғдириши табиий.

- Истеъфога фақат қониқарсиз натижалар сабаб бўлдими?

- Менинг клубдан кетишим фақат натижага боғлиқ. Мавсумнинг дастлабки қисмида 13 очко тўпладик. Иккинчи даврада ҳам камида шу кўрсаткични қайд этишимизга кўзим етарди. Аммо клуб раҳбарлари сабр қилишмади. Улар фақат натижага қарашди, кўрсатаётган ўйинимизга эмас.

- Бу билан клуб раҳбарияти сизга нисбатан адолатсиз қарор қабул қилди, деб ўйлайсизми?

- Албатта, адолатдан эмасди. Юқорида айтганимдек, кўрсатаётган ўйинимизни кўпчилик илиқ баҳоламоқда. Жамоанинг таркибини мен танламадим. Умуман шароит йўқ эди. Гапиришда давом этсам, гап кўп. Бизнинг охирги 3 та ўйиндаги натижаларимизга қараб ишдан бўшатишди. Тўғри, биз мағлуб бўлдик. Ўзбекистон Кубогида "Насаф"га қарши баҳсда рақибдан яхши ўйин кўрсатдик. "Навбаҳор"га етарлича муаммо туғдира олдик. АГМКга қарши ўйинда рақиб таркибидаги футболчилар бир бош устунлигига қарамай, биз етарлича бош оғриқ бўлдик. Мен жамоа ўйинидан қониқдим. Натижага эътибор бермадим. "Олимпик" билан ўйинда кетма-кет 2 та қизил карточка, пенальтига қарамай, ўз услубимиздан чекинганимиз йўқ. Мураббий сифатида ўйинни доим таҳлил қиламан. Клуб мутасаддиллари эса фақат натижани таҳлил қилишди. Ҳаттоки мавсумнинг биринчи ўйинидан бир кун аввал бизда формамиз йўқ эди.

- Ҳамиджон Актамовнинг келиши ҳақида...

- Уни билмайман. Мен уни фақат 2-3 кун кўрдим. Мураббийлик қилган пайтим ҳамма қарорларни ўзим қабул қилардим. Кимдир режаларимга аралашишига йўл қўймасдим.

- Жамоаларда бир йилда 3-4 марта мураббий ўзгармоқда...

- Стабиллик бўлмаса, ўсишга эришиш қийин. Агар битта лойиҳани бошласангиз, натижа келишига ишонишингиз керак. 1-2 та мағлубият ёки ғалабага қараб, бунга баҳо берсангиз, албатта режаларингиз ўхшамайди. Бундан ташқари, сиз ўзингиз олиб келган мураббийга ишонасизми ёки йўқми, бу ҳам ҳал қилади. Бу – футбол. Бахтга қарши кўп жамоаларда қийин паллада мураббийга ишонишда сабр етишмайди. Ғалабами ёки мағлубиятми, мен учун муҳим эмас. Одамийлик ва профессионаллик жиҳатдан клуб бизга ишонадими ёки йўқми, шу муҳим.

- Шароит йўқлиги билгансиз. Клуб қандай ваъдалар берганди?

- Бизда жуда катта муаммолар бор эди. Стадион, клуб қароргоҳи ва ҳоказо. Машғулот учун кўп бор стадион ўзгатиришимизга тўғри келди. Тошкент бўйлаб биз 4-5 марта машғулот майдонларини ўзгартирдик. Тошкент бизнинг уйимиз эмас. Ўйинларимиз ва машғулотларимиз учун стадионларни ижарага олдик. Шунга қарамай, мавжуд қийинчиликларга қарши курашишга тайёрлангандим. Ҳар сафар жамоамга қараганимда футболчилар менга ишонарди, қўллаб-қувватларди. Менинг кўрсатмаларимни сўзсиз амалга оширишгани учун ўзимда ишонч ошиб бораётганди.

- Ўзбекистонда ҳакамларнинг қайсидир жамоага ён босиши каби ҳолатларни сезмадингизми?

-  Агар ўзбек футболида соғлом рақобат юзага келмаса, футбол ҳеч қачон ривожланмайди. Халқаро майдонга ўз таъсирини ўтказади. Ҳакамларни давлат миқёсида текшириш керак.  Ўзбекистонда менталитетни тушуниш қийин бўлди. Осиё давлатларидан БАА ва Хитойда ишлаганман. Футболчиларнинг яшаш тарзи, руҳиятини тушуниб олишга вақт керак бўлди. Ўзбекистонда 7 ойдан бери истиқомат қилмоқдаман.

- "Сурхон"нинг эртасини қандай кўрмоқдасиз?

- Улар нима қилмоқчи эканлигини билмайман. Нималарни ўзгартирмоқчи, кейинги мураббий кимлигини билмайман. Шунчаки бу клубдаги фаолиятимни якунладим. "Сурхон" доим қалбимда қолади. Ўзбекистонда футбол албатта ривожланади. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда энг зўрларидан бири бўлиши шубҳасиз. Бундан ташқари, чемпионатингиз соғлом муҳитга бой тарзда ўтади.

- Термизликлар сизга иккинчи бор таклиф билан чиқишса, қандай муносабатда бўласиз?

- Бу улар менга қандай таклиф беришига боғлиқ. Етарлича вақт берадими ёки йўқми? "Сурхон"да ишлаш ажойиб бўлди. Бу клубдаги фаолиятим охиригача мухлислар далдасини ҳис қилиб турдим.

- Ўзбек клублари ичида ўзининг аниқ услуби ва ўйин фалсафасига эга жамоани кўрсата оласизми?

- Мен клублар ичидан "Насаф"ни кўрсатаман. Улар бошқача ўйин намойиш қилишади. "Насаф"да барча шароитлар бор. Жамоа ўйинини дарвозабондан бошлайди. Қолган жамоаларни кўриб хайрон қолдим, чунки топ-клубларда ҳам аниқ услуб йўқ. АГМК, "Навбаҳор"га ўхшаган жамоалар битта гол уриб, ҳимояга ётиб олади. Кейинги гол ҳақида ўйламайди. Уларда "А" ёки "B" эмас, фақат битта режа бор. Футболда жамоанинг захира режалари ҳам бўлиши керак. Ўйиндан келиб чиқиб мураббий жамоа ўйинини ўзгартира олиши даркор. Ўйлашимча, бу ердаги футболчиларнинг даражаси юқори. Мураббийлар ҳақида эса бундай дея олмайман.

- Бошқа клубда иш бошлаган тақдирингизда, услубингизни сақлаб қоласизми?

- Мен ўз услубимга эга мураббийман. Менга кўпроқ ўйинни бошқариш, тўп билан, тажовузкор, ҳужумкор футбол кўрсатиш ёқади. Ҳимояга ётиб олмайман.

- Ўзбекистон терма жамоасининг азалий орзуси – Жаҳон чемпионатига чиқиш. Сизнингча, дастлаб ривожланиш муҳимми ёки тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини мақсад қилиш?

- Ўзбек футболчиларининг халқаро тажрибаси кенгайиши зарур. Маҳаллий футболчилар кўпроқ хорижда тўп тепишсин. Яхши савиядаги чет эллик футболчилар чемпионатингизда ўйнаши лозим. Маҳаллий футболчиларнинг даражаси ошади. Футбол – бу жамоавий спорт тури. Агар сизнинг жамоадошларингиз кучли бўлса, сиз ҳам ўсишга эришасиз. 

Ҳозирги кунда ўзбек футболида "4+1" лимити бор. Буни 7-8 тагача кўтариш ўйлаб кўрилса, ёмон бўлмасди. Бунинг натижасида маҳаллий футболчилар катта ўсишга эришадилар. Мазкур жиҳат ўсишнинг энг асосий фактори. Испан футболини 1990 йилдан бери биламан. Ўша пайтлар фақат 3 та футболчига рухсат бор эди. Бунинг натижасида Испания терма жамоаси паст натижалар кўрсатди. Бу лимит олиниши натижасида Испания терма жамоаси анча юқорилади, Жаҳон, Европа чемпионатларида ғолиб чиқди. 

Хитойда ишлаганимда 3 нафар легионердан фойдаланиш имкони берилганди, кейин бу 2 тага тушди. Улар бу ҳаракати билан маҳаллий футболчиларнинг даражасини кескин тушириб юборишди. Юртингизда топ-футболчилар кўп. Жаҳон чемпионатига чиқа олмаслик яхши футболчилар йўқлигида эмас, ассоциация томонидан тўғри иш олиб борилмаганида.

- Келажакдаги режаларингиз...

- Мен янги чақирувларга тайёрман. Агар Ўзбекистонда бошқа клубда фаолиятимни давом эттирсам ажойиб бўларди. Бу ернинг менталитетини биламан. Чемпионат, рақиблардан хабардорман. Қайсидир маънода бу ер менга бегона юрт ҳисобланмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Учқун Азимов таржимаси

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика