«Сурхон»: «Шўртан»га қарши ёшлар ўйнайди
03 июл 2019 14:32
Янгиликлар
«Сурхон»: «Шўртан»га қарши ёшлар ўйнайди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган «Насаф»га қарши учрашувдан сўнг, Бахтиёр Ашурматов асосий таркибнинг деярли барча футболчиларига дам олиш имкониятини яратиб берди.
Сабаби, футболчилар мавсум давомида жуда катта даражада куч сарфлашди. Бугун Ўзбекистон Лига кубоги доирасида «Шўртан» жамоасига қарши баҳсда жамоанинг ёшлар таркиби ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида ёш футболчилар учун тажриба орттириш имкониятини беради.
Асосий таркиб футболчилари 6 июль куни Тошкентда йиғилади ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди. Албатта, ўз олдига кучли учликга киришни мақсад қилган «Сурхон» жамоаси, трансферлар ойнаси очилгач, ўз таркибини янада махоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган. Бу борада ҳозирда бир қатор футболчилар билан музоракалар олиб борилмоқда.
«Сурхон» матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар