“Сурхон” ўз сафига украиналик легионерни қўшиб олди
29 авг 2017 12:48
Янгиликлар
“Сурхон” ўз сафига украиналик легионерни қўшиб олди
Хусусан Сергей Ковшов жамоасига “Машъал”нинг собиқ ўйинчисига айланган Владислав Павленко кўчиб ўтди. Украиналик 23 ёшли футболчи эндиликда фаолиятини биринчи лигада ўтказадиган бўлди. Маълумот учун, Павленко ўткан йили юртимизда фаолиятини дастлаб Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида бошлаганди. Сўнгра 2016 йилнинг ёз ойида у муборакликларнинг таклифини қабул қилган. Аммо Павленко бу йилги мавсумда ўзига билдирилган ишончни оқлади деб бўлмайди. Сабаби марказий ярим ҳимоячи биринчи даврани асосан захирада ёки ўринбосарлар сафида ўтказиш билан чекланди. Статистика шуни кўрсатиб турибдики, Павленко биринчи даврада “Машъал”нинг асосий таркибида чемпионат доирасида жами 5та ўйин (153 дақиқа) ўтказди. Айтишларича яқинда томонлар ўзаро келишган холда, ўртадаги битимни бекор қилган. Кўрамиз, украиналик легионернинг жамоа алмаштириши қанчалик омадли чиқаркин.
Фикрлар