"Сурхон" либериялик футболчини сафига қўшиб олди
16 фев 2023 11:15
Янгиликлар
"Сурхон" либериялик футболчини сафига қўшиб олди
Термиз клуби таркибига навбатдаги легионер жалб этилди.
Гап либериялик ҳужумчи Сильванус Нимели ҳақида бормоқда. Бизга маълум бўлишича, ўтган мавсум Хорватиянинг "Солин" жамоасида ўйнаган футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиради.
Нимели фаолияти мобайнида Чехиянинг "Карвина", Россиянинг "Спартак" ва "Спартак-2", Хорватиянинг "Горица" ва "Солин", Финляндиянинг "Ильвес" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Либерия терма жамоаси либосида 12 та ўйинда ҳаракат қилишга улгурган.
24 ёшли Нимели ўтган мавсум Хорватия Иккинчи лигаси ва Хорватия Кубогида 18 та ўйинда қатнашиб, 6 та тўп киритган ва 1 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали уни 400 минг еврога баҳолаган.
Фикрлар