"Сурхон" ҳужумчиси Александр Касьяндан санитария-гигиена қоида ва меъёрларига зид ҳаракат
25 июн 2020 18:56
Янгиликлар
"Сурхон" ҳужумчиси Александр Касьяндан санитария-гигиена қоида ва меъёрларига зид ҳаракат
"Қўқон-1912"га қарши ўйиндан олдинги жамоавий суратга тушиш вақтида меҳмонларнинг россиялик ҳужумчиси Александр Касьян икки нафар шеригига тегиниб расмга тушди.
Бу эса ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган санитария-гигиена қоида ва меъёрларига зид ҳисобланади. Ушбу ҳужжатнинг 4-боби (Мусобақаларни ташкил этиш) 4.13-банди қуйидагидан иборат: Coca Cola бренди фонида жамоавий расмга тушишда футболчилар ижтимоий масофа сақлайди ҳамда бир-бирига тегиниб турмайди (зиг-заг усулида).
Расмда Касьян ўнг томон юқоридан биринчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар