UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  0 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  151 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  21 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

Сурия U-20 бош мураббийи: "Тан олиш керак, Ўзбекистон ғалабага лойиқ эди" Янгиликлар

Сурия U-20 бош мураббийи: "Тан олиш керак, Ўзбекистон ғалабага лойиқ эди"

U-20 Осиё кубоги доирасида Ўзбекистонга қарши баҳсдан кейин Сурия U-20 термаси мураббийи Марк Вотте учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Якунланган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Тан олиш керак, Ўзбекистон ғалабага лойиқ эди. Рақиб жисмонан жуда кучли бўлган ажойиб жамоа экан. Ўзбекистон сафида 3-4 нафар фантастик даражада кучли ўйинчилар бор экан. Ўйин давомида бизда ҳам 3-4 та ажойиб вазиятлар бўлди. Бироқ фақатгина омад келмаганлиги эвазига бу вазиятдан гол ура олмадик. Жамоамга алоҳида раҳмат деб қоламан. Улар охирги 10 дақиқада жуда ажойиб футбол курсатишди. Вазиятни ўнглашга уринишди. Ўзбекистон эса курашувчанлик руҳига эга бўлган терма жамоа экан. Бугун улар кучлироқ эди. 

- Икки гол ҳам стандард вазиятлардан киритилди. Бу жиҳатдан Сурия термасида муаммо бор деб ўйлайсизми?

- Биласизми, биринчи жарима зарбаси шунчаки фантастик тарзда амалга оширилди. Мен бу борада кимнидир айблай олмайман. Дарвозабон ҳам тўпни қайтаришга уринди, аммо буни иложи бўлмади. 14-рақамли ўйинчининг зарбаси шунчаки идеал эди. Иккинчи голда эса ҳимоячи тўпни майдондан чиқариб юборишга уринди. Бу вазиятда ҳам уни айблаб бўлмайди. Шуни таъкидлаб ўтишим жоизки, Ўзбекистон сафида 4-5 нафар супер даражаги футболчилар ҳаракат қилишди. Биринчи голдаги жарима зарбаси эса мукаммал тарзда ижро қилинди. 

- Мусобақанинг очилиш ўйинида мезбон терма жамоага қарши ҳаракат қилдингиз. Шу нуқтаи назардан қаралса, кейинги икки ўйин осонроқ кечишини кутяпсизми?

- Албатта, бугунги ўйиндаги атмосфера шунчаки даҳшат бўлди. Бунинг учун барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундай муҳитда ўйнаш биз учун жуда зўр тажриба бўлди. Шогирдларим биринчи марта тўла стадионда футбол ўйнашмоқда. Бундан улар ҳам жуда хурсанд бўлишди. Кейинги икки ўйинда эса бор кучимизни кўрсатиб, плей-офф босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам захирадан майдонга тушган футболчилар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Энди эса биз Индонезияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш жамоангиз ўйинига салбий таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Менимча, ўйинчиларим бундай тўла стадионда футбол ўйнашдан жуда хурсанд бўлишди. Бу жиҳат аксинча жамоамга яхши таъсир қилди. Аксарият футболчиларим ўз даражаларидаги ўйинни кўрсатишди ва яхши ҳаракат қилишди. Баъзида шунчаки омад келмайди. Яна такрорлайман, жарима зарбаси шунчаки заргарона амалга оширилди. Иккинчи гол эса хато сабаб юзага келди. Бугунги ўйинлари учун футболчиларимни айблай олмайман. Аксинча, уларга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика