UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   2 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   10 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  6 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  17 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчилари учун мусобақа якунланди Янгиликлар

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчилари учун мусобақа якунланди

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасидаги иштирокларини якунладилар.

2003 йилда таваллуд топган футболчиларимиз 7-ўрин учун кечган баҳсда Жанубий Кореянинг “Хундай” жамоасини йирик – 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учрашувдаги тўлиқ устунлик вакилларимизда бўлганини қайд этилган ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Жамоамиз голларига Саидмурод Каримов (4та), Пўлатхўжа Холдархонов, Усмонжон Равшанов, Ўткирбек Раҳимов ва Диёрбек Одилжонов муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, “Бунёдкор-2003” футболчилари “SuperMokh Cup 2015” мусобақасида 20та жамоа орасида 7-ўринни эгаллади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12, 13 декабрь
7-ўрин учун баҳс
08:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ХУНДАЙ” (Жанубий Корея) 8:0 (4:0)
Голлар: Саидмурод Каримов (4та), Пўлатхўжа Холдархонов, Усмонжон Равшанов, Ўткирбек Раҳимов, Диёрбек Одилжонов
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншоҳ Сайётов, 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 6.Хусан Мўминов, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 9.Саидмурод Каримов, 15.Ўткирбек Раҳимов,16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, , 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 11.Константин Усов

Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев устозлигидаги 2002 йилларда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз қатнашган U-13 мусобақаси жуда кучли жамоалардан иборат бўлди. Вакилларимиз 15-ўрин учун кечган ўйинда Таиланднинг “Чонбури” ФК тарбияланувчиларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 13 декабрь
15-ўрин учун баҳс
08:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУРИ” (Таиланд) 0:3 (0:2)
“Бунёдкор” таркиби: 1.Глеб Харин, 3.Любомир Бондаренко, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 6.Жўрабек Рихсибоев, 9.Абдурауф Бўриев (С), 13.Аброрбек Нейматов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жасурбек Абдулеков, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Абдул-Азиз Юсупов, 5.Аббосбек Аширалиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев

Бугун мусобақа бош соврини учун Англиянинг “Манчестер Сити” ва Испаниянинг “Райо Валлекано” жамоалари беллашишади.

Шу тариқа, 2002 ва 2003 йилларда таваллуд топган жамоаларимиз “SuperMokh Cup 2015” мусобақасидаги иштирокларини якунлашди. Қайд этилган натижалар ижобий бўлмади. Умумий ҳисобда 40та жамоа иштирок этган ушбу мусобақа тарбияланувчиларимизнинг кейинги фаолиятига албатта фойдали бўлади, деб бемалол айта оламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика