UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  7 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  8 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  19 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади Янгиликлар

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандига кўра Суперлига клуби расмий учрашувлар давомида футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу бўйича ҳисоботни ЎФА учун тақдим этиб бориши белгиланган.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий учун бу каби мосламадан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Бироқ ўзбекистонлик мутахассислар мазкур масалага юзаки қараб келаётганидан келиб чиқиб, Лига ассоциация билан ҳамкорликда уни регламентга киритишга мажбур бўлган. ЎФА терма жамоаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар футболчилар ҳолатини таҳлил қилиб бориши учун ҳам ҳисобот муҳим ҳисобланади. Бироқ 2023 йилги мавсум давомида терма мураббийлари бу борада қийинчиликка дуч келди. 

Сабаби Суперлиганинг 8 клуби мазкур масалага нисбатан юзаки муносабатда бўлган. Жумладан, ОКМК ва "Насаф" клублари бу каби мосламага эга эмас. "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", "Бухоро", "Нефтчи" клубларида фаолият олиб борувчи таҳлилчилар ЎФА мутахассисларига ҳисобот тақдим этмаган. "Андижон" масаласида фақатгина биринчи давра ўйинлари ҳисоботи мавжуд, иккинчи даврадан бошлаб регламент талабларини бажариш тўхтаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА 2021 ҳамда 2022 йилги мавсумларда Суперлиганинг ҳар бир клубига фойдаланиши учун Кореянинг Fitogether компаниясига тегишли 36 донадан мосламани бепул берганди. Аммо шундан кейин ҳам айрим клублар замонавий талаблар асосида фаолият кўрсатмаётгани, футболчилар ҳолати, улардаги ойлик, йиллик ўзгаришлар, ўсишлар ёки пасайишларни таҳлил қилишнинг тўлақонли имкониятини бермаяпти. 

Футбол клублари бутун мавсум давомида регламент талабига беписанд муносабатда бўлгани, шунингдек, ЎФАнинг ҳақли расмий эътирозидан келиб чиқиб, иш тегишли қўмитага оширилади. Қўмита йиғилишига қадар бирор футбол клуби мавжуд ҳисоботни ЎФА учун расман тақдим этса, жазо чораси нисбатан енгиллаштирилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика