UZ

Сўнгги янгиликлар

04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  3 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади Янгиликлар

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандига кўра Суперлига клуби расмий учрашувлар давомида футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу бўйича ҳисоботни ЎФА учун тақдим этиб бориши белгиланган.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий учун бу каби мосламадан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Бироқ ўзбекистонлик мутахассислар мазкур масалага юзаки қараб келаётганидан келиб чиқиб, Лига ассоциация билан ҳамкорликда уни регламентга киритишга мажбур бўлган. ЎФА терма жамоаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар футболчилар ҳолатини таҳлил қилиб бориши учун ҳам ҳисобот муҳим ҳисобланади. Бироқ 2023 йилги мавсум давомида терма мураббийлари бу борада қийинчиликка дуч келди. 

Сабаби Суперлиганинг 8 клуби мазкур масалага нисбатан юзаки муносабатда бўлган. Жумладан, ОКМК ва "Насаф" клублари бу каби мосламага эга эмас. "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", "Бухоро", "Нефтчи" клубларида фаолият олиб борувчи таҳлилчилар ЎФА мутахассисларига ҳисобот тақдим этмаган. "Андижон" масаласида фақатгина биринчи давра ўйинлари ҳисоботи мавжуд, иккинчи даврадан бошлаб регламент талабларини бажариш тўхтаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА 2021 ҳамда 2022 йилги мавсумларда Суперлиганинг ҳар бир клубига фойдаланиши учун Кореянинг Fitogether компаниясига тегишли 36 донадан мосламани бепул берганди. Аммо шундан кейин ҳам айрим клублар замонавий талаблар асосида фаолият кўрсатмаётгани, футболчилар ҳолати, улардаги ойлик, йиллик ўзгаришлар, ўсишлар ёки пасайишларни таҳлил қилишнинг тўлақонли имкониятини бермаяпти. 

Футбол клублари бутун мавсум давомида регламент талабига беписанд муносабатда бўлгани, шунингдек, ЎФАнинг ҳақли расмий эътирозидан келиб чиқиб, иш тегишли қўмитага оширилади. Қўмита йиғилишига қадар бирор футбол клуби мавжуд ҳисоботни ЎФА учун расман тақдим этса, жазо чораси нисбатан енгиллаштирилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика