UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Европа лигасида инглизча финал!  0 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  13 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  24

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими? Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими?

Бугун "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлганидан хабарингиз бор.

"Қалдирғочлар" раҳбари суҳбат давомида жамоа етакчиларига бошқа клублардан катта таклифлар тушаётгани тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Суперлигага қайтган "Нефтчи" ўз таркибини кучайтириш йўлида жиддий ҳаракат қилаётгани, Илҳом Мўминжонов келаси йил яхши жамоа шакллантириши кутилаётгани айтилди. 

Эшитишимизга қараганда, жамоа раҳбарияти Суперлига клубларида тўп тепаётган тажрибали футболчиларга яхшигина пул таклиф қилишмоқда. Биз эса "Нефтчи" ичидаги муҳитни билиш мақсадида Фарғона клуби вакиллари билан боғландик.

Минг афсуски, ўйинчиларнинг айни пайтдаги кайфияти жуда ёмон. Улар ойлик маошлари тўланмаётганидан норози. Шунингдек, чемпионлик учун мавсум аввалида ваъда қилинган бонуслардан ҳам дарак йўқ экан. "Нефтчи" вакилларининг ҳисоб рақамларига август ойида ютилган ўйинлар учун мукофот пуллари ҳанузгача ўтказиб берилмаган. 

Таркибдаги баъзи ўйинчилар кетказиб юборилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўз ҳаққини ололмаётган бир неча нафар футболчининг молиявий ҳолати ёмонлашиб, жамоадошларидан қарз кўтаришга мажбур бўлмоқда. Баъзилар эса ўз ҳаққи ундириб берилишини сўраб, ФИФАга арз қилиш ҳақида ўйламоқда.

Умид қиламизки, мавжуд муаммолар зудлик билан ҳал қилинади ва фарғоналиклар матбуот хизмати тез орада бу ҳақда маълумот беради. Агар ушбу ҳолат бўйича интервью беришни истаганлар бўлса, Championat.asia'нинг эшиклари ҳар доим ҳамма учун очиқлигини эслатиб ўтамиз.

P.s. Ривожланишнинг "Нефтчи" танлаган йўли хатолиги тўғрисида йил аввалида ёзгандик. Ўша мақолага эътироз қилиб, муаллифни ҳақоратлашгача борган барча мухлисларга "Ассалому алайкум!" деган ҳолда такрор ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:  "Футболдаги сўқирлик" (10 январь).

Муаллиф :
Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика