UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  4 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  4 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  6 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4

"Суперлигадаги танаффус қанчалик хавотирли? Илон Маск жаҳонни ўзгартираман деб фазоларда учяпти, биз қачонгача июлни иссиқ деймиз?" Янгиликлар

"Суперлигадаги танаффус қанчалик хавотирли? Илон Маск жаҳонни ўзгартираман деб фазоларда учяпти, биз қачонгача июлни иссиқ деймиз?"

Теглар :  Суперлига-2020
ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида Суперлига қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берди.

Суперлигадаги танаффус қанчалик хавотирли?

Европа билан солиштирганда ишларимиз анча яхши. Биринчидан, минг шукрки Ўзбекистон карантин даврида касалликни юқтириш ва шу билан боғлиқ ўлимлар борасида кам талофат кўрди, ҳаммаси кутганимиздан яхшироқ назорат қилинди. Иккинчи томондан эса биз улардан фарқли равишда 2021 йилги мавсум режаларини тўла ишлаб чиқиб улгурмагандик (шу жойини минг ҳижолат билан ёздим). Европа клублари эса мавсумни якунлай олмаслиги катта эҳтимол, боиси улар келаси мавсум ҳақида аллақачон бош қотириб қўйишган. Ўртада эса вақтдан ютказишяпти.

Биз нимадан воз кечишимиз мумкин?

Менимча, биринчи навбатда Лига кубоги мусобақаси хавф остида қолади. Биз унга асос солинган иккинчи йилдаёқ турнирни халқаро мақомга айлантиришга муваффақ бўлгандик. Яъни, Қирғизистон ва Тожикистоннинг умумий 8 клуби ҳам мусобақаларда иштирок этиши керак эди.

Айни ҳолатда эса халқаро рейслар ва умуман мамлакатлараро кириб-чиқиш масаласида хавф бор. Шундан келиб чиқиб, турнирни бир йилга кечиктирсак, жуда кўп нарса йўқотмаймиз (ЎФА иложи борича мазкур турнирни ўтказиш тарафдори, аммо вазият бизнинг қўлимизда эмас). Аксинча, келаси йил турнирни янада яхшироқ ва янада савиялироқ ўтказишимиз мумкин. Биз бу ишни бошлай олишимизни ва бирлашишимиз мумкинлигини исботладик. Энди буни янада яхшилаш устида ишлашимизга ҳам ишонаман. Бу борада орқага қайтиш йўқ.

Тақвим масаласида нима гап?

Биз эндигина 3 та тур учрашувларини ўтказгандик. Мавсум якунига қадар яна 23 та турни ўтказиб олишга бемалол улгурамиз, менимча. Орада Ўзбекистон кубоги ўйинларини ҳам ўз вақтида ўтказиш имкониятимиз ҳозирча бор.

Бундан ташқари, ОФК ва ФИФА бир қатор халқаро ўйинларни ва саналарни бекор қилган. Бу ҳам ўз навбатида бизнинг фойдамизга йўл очади.

Шунингдек, бизда июль ойида катта танаффус бор. Энг бўлмаган ҳолатда ўша вақтга ҳам ўйинлар қўйишга мажбур бўлишимиз мумкин. Аввал ҳам айтганимиздек, муаммодан қочиш эмас, уни ҳал қилишни ўрганиш керак. Қиш совуқ, июль иссиқ деб ўтиравермай, прожекторларни яхшиласак, совутиш, иситиш тизимларига эътибор қилсак, қишин-ёзин футбол ўйнашимиз мумкин. Биз 4 фаслни кўрадиган бахтли одамлармиз, фақатгина бундан оқилона фойдаланишни билмаймиз. Футбол ўйнайб бўлмайди, деб қутилиб қўя қоламиз. Акалар, Илон Маск жаҳонни ўзгартираман деб фазоларда учяпти, Қатар бутун дунёни ортидан эргаштириб, мундиални қишга суряпти. Биз қачонгача июлни иссиқ деймиз? Биз унга ечим топиш ҳақида ўйлашимиз керак (ўтлаб кетганим учун узр албатта).

Хуллас, мана шундай гаплар. Ҳукумат мана шу санадан сизларга рухсат деса, биз ўша куннинг ўзидаёқ янги тақвим учун ўтирамиз. Кайфиятимиз оптимистик, кўп муаммо кўраётганимиз йўқ. Эл бошига келган ишни биргаликда албатта енгиб ўтсак керак.


Диёр Имомхўжаев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика