Суперлигада ютмаган фақат "Андижон" қолди

Xayrulla Xoliqov
23 авг 2020, 16:42
Суперлиганинг 11-тури ҳам бир нечта қизиқарли воқеаларга бой берди.

Хусусан 10 ойлик танаффусдан сўнг яна ғалаба қозонган "Қизилқум" кетма-кет иккинчи бор зафар қучди. Навоийликлар марказлашган чемпионатнинг сафар ўйини мақомида "Металлург"га қарши қарши баҳс олиб бориб 2:1 ҳисобида ғалаба қзонишди. 

Ўтган тур шунингдек "Бухоро" жамоасига ҳам омадли келди. "Сурхон" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган бухороликлар мавсумдаги илк уч очкони қўлга киритишди. Шундай қилиб Суперлигада ғолиб чиқмаган фақат бир клуб қолди: "Андижон". Андижонликлар ҳисобида 6 дуранг ва 5 мағлубият бор.

"Андижон" мавсумдаги илк ғалабасини қачон нишонлайди, бу энди масала. "Бургутлар" навбатдаги иккита турни "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"га қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›