UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  0 15:05ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  2 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  5 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  8 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  34 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2

Суперлигада омон қолиш миссияси. "Қизилқум" уйғонди, "Бухоро" ва "Турон" ортга кетмоқда. "Олимпик" хавфли зонага яқин Янгиликлар

Суперлигада омон қолиш миссияси. "Қизилқум" уйғонди, "Бухоро" ва "Турон" ортга кетмоқда. "Олимпик" хавфли зонага яқин

Ўтган сафарги мақолаларимизда Суперлигада чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг имкониятларини кўриб чиққан эдик. Бу йўлда уларнинг рақиблари ва тақвими маълум.

Эндиликда Суперлигада жон сақлаш йўлидаги жамоаларга разм соламиз. Тўғри, дастлабки икки жамоа аниқдек кўринмоқда. Шундай бўлсада, уларда ҳали умид буткул йўқолмаган. 

"Турон"


Иккинчи давра бошидаги иштиёқ ва қўлга киритилган икки ғалабадан сўнг "Турон" "тулпорлари" ярим йўлда қолиб кетди. Рақамлар ҳам айтиб турибдики, яйпанликлар сўнгги 5та ўйинда фақат бир очко қўлга кирита олишди ва бу форматда ҳам жамоа охирги ўринда. Бундан "Қизилқум" фойдаланиб қолган қолган бўлса, "Бухоро" бир очколик фарқни сақлаб турибди. Умуман 14 ёки 13 қайси ўрин билан мавсумни тугатиш аҳамиятсиз, барибир қуйи лигага чипта беради. 12-ўрингина плей-офф орқали элитада қолиш имконини ҳосил қилади. 

"Турон" - "Металлург" 1:1

"Навбаҳор" - "Турон" 5:0

"Олимпик" - "Турон" 2:0

"Турон" - "Бунёдкор" 1:2

"Сурхон" - "Турон" 1:0 

Ёрқин Назаров шогирдларининг олдиндаги тақвимига ҳавас қилиш қийин. Жамоа кетма-кет кучли рақиблар имтихонидан ўтади. Фақатгина охирги тур "Қизилқум" билан ўйнайди. Балки унгача кўп нарса ҳал бўлиб улгурса бу учрашувнинг аҳамияти катта бўлмас.  



Навбатдаги учрашувлар:

22-тур. "Пахтакор" - "Турон"


23-тур. "Турон" - "Сўғдиёна"

24-тур. ОКМК - "Турон"

19-тур. "Турон" - "Нефтчи"

25-тур. "Турон" - "Андижон"

26-тур. "Қизилқум" - "Турон"


Вазиятни кўрдингизки, "Турон" 11 ўриндаги "Олимпик"дан 7 очкога орқада, плей-офф ўрнидаги "Қизилқум"дан 5 очкога ортда қоляпти. Олдинда Яйпанликларда 5та ўйин бор, мўъжиза рўй бермаса қийин. Имконият борган сари тугаб бормоқда. 

"Бухоро"

Суперлигада қолиш миссиясини "Бухоро" Бакаев билан ҳам ҳал қила олаётгани йўқ. Иккинчи даврада 7та ўйинда 7 очко тўплади. Сўнгги 5та ўйинда жамоа 4 очко ишлади. Ўзаро ўйинларда "Қизилқум" билан тенг, "Турон"дан ортда. Турнир жадвалида хавфли зонадан узоқлашиш учун 4 очко олдиндаги "Қизилқум"ни қувиб ўтиш керак бўлади. 

"Бухоро" - "Навбаҳор" 0:3

"Нефтчи" - "Бухоро" 3:0

"Бунёдкор" - "Бухоро" 1:2

"Бухоро" - "Сурхон" 1:1

"Насаф" - "Бухоро" 1:0

Олдиндаги тақвимдан "Пахтакор", "Металлург",  ОКМК, "Андижон" каби жиддий жамоалар ўрин олган. Қолаверса, "Олимпик" билан қолдирилган ўйин ҳам бор. ФИФА кунларидаги танаффусда Улуғбек Бакаев жамоасини уйғота олиши керак. Акс ҳолда салом Про лига!

Кейинги ўйинлар:

22-тур. "Металлург" - "Бухоро"

23-тур. "Бухоро" - "Пахтакор"

24-тур. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 

19-тур. "Бухоро" - "Олимпик"

25-тур. "Бухоро" - ОКМК 

26-тур. "Андижон" - "Бухоро"

"Қизилқум"

"Олтин изловчилар"нинг ҳолати юқоридаги икки жамоаникидан бироз яхшироқ. Жамоа охирги 5та беллашувнинг фақат биттасида мағлубиятга учради ("Пахтакор"га). Мазкур ҳолатда "Қизилқум" Суперлиганинг энг яхши 4 жамоаси бўлиб турибди. 

"Насаф" - "Қизилқум" 0:0

"Қизилқум" - "Пахтакор" 2:3

"Сурхон" - "Қизилқум" 1:2

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" 4:2

"Бунёдкор" - "Қизилқум" 2:2

Жамоа эртага ўз майдонида ОКМКни қабул қилса, кейинги тур Тошкентда "Олимпик" меҳмони бўлади. "Қизилқум" "кончилар" тўсиғидан яхши натижа билан ўтиб олган тақдирда "Олимпик" устидан ғалаба қозониб хавфли худудни тарк этади. Бугунги ҳолатда очколар фарқи 2тани ташкил қилмоқда. Кападзе жамоасида 2та қолдирилган ўйин борлигини ҳисобга олсак, бу ҳали якуний хулоса эмас. Бундан ташқари водийнинг 3та жамоаси тиш қайраб турганини айтиш жоиз. "Қизилқум" сўнгги ўйинлардагидек кайфият ва иштиёқда ҳаракат қилишда давом этса, вазифани бажариши мумкин. 

Кейинги учрашувлар:

22-тур. "Қизилқум" - ОКМК

23-тур. "Олимпик" - "Қизилқум"

24-тур. "Қизилқум" - "Андижон"

25-тур. "Нефтчи" - "Қизилқум" 

26-тур. "Қизилқум" - "Турон"

"Олимпик"

Тимур Кападзе жамоаси ҳам Суперлигадаги ўрнини ҳали мустаҳкам сақлаб қолди, дея олмаймиз. Тошкентликлар иккинчи даврада фақат битта ўйинда ғалаба қозонди ("Турон" 2:0). Ўтган мавсумда чақилмас "ёнғоқ" бўлган жамоага қарши бу йил қолганлар ҳимоя воситасини ишлаб чиқди ва қандай ўйнашни билиб олди. "Олимпик" энди улар учун янгилик эмас. 

"Олимпик" - "Насаф" 1:3

"Олимпик" - "Турон" 2:0

"Андижон" - "Олимпик" 2:1

ОКМК - "Олимпик" 2:1

"Олимпик" - "Сўғдиёна" 3:3

"Олимпик" 20 очко билан хавфли худудга яқин келиб қолган. Тўғри иккита қолдирилган ўйини бор ва янада юқорилаш эҳтимоли йўқ эмас. Чунки пастдаги рақиби "Қизилқум" ва "Бухоро" билан ўйинлари бор. Лекин кетма-кет терма жамоа йиғинлари, юкламалар футболчиларни мавсум якунига келиб толиқтириб қўймайдими, деган савол туғилади. 

Навбатдаги ўйинлар:

22-тур. "Олимпик" - "Бунёдкор"

23-тур. "Олимпик" - "Қизилқум"

24-тур. "Нефтчи" - "Олимпик"

19-тур. "Бухоро" - "Олимпик"

21-тур. "Сурхон" - "Олимпик"

25-тур. "Олимпик" - "Навбаҳор"

26-тур. "Металлург" - "Олимпик"

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика