UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Суперлигада "жўжани санайдиган" палла келди ёхуд 22-тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради Янгиликлар

Суперлигада "жўжани санайдиган" палла келди ёхуд 22-тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради

ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусдан сўнг бугундан эътиборан Суперлига баҳслари давом эттирилади.

22-турда мухлисларни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда, десак янглишмаймиз. 

Биз ушбу тур старти олдидан мутахассис Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Фикримча, иккинчи ўрин учун кураш олиб бораётган жамоалар яъни АГМК, "Насаф", "Сўғдиёна",  "Бунёдкор" интригани охиригача ушлаб туришади",- дейди Мурод Исмоилов.

Турнир жадвалининг ўртасидан жой олган жамоалар "Локомотив", "Навбаҳор", "Қизилқум" жамоаларининг имконияти қандай ? Бу борада мутахассис шундай жавоб берди. 

"Назарий жиҳатдан  "Локомотив", "Қизилқум",  "Навбаҳор", "Қўқон -1912" жамоаларида ҳам имконият бор. Бироқ бироз қийинроқ. Яна ким билади, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

Жадвалнинг қуйи поғонасида ҳақиқий жанг кечади. "Металлург", "Машъал",  "Сурхон", "Андижон",  "Турон" жамоаларида имконият тенг, дея оламан. Мана шу тур кўп нарсага ойдинлик киритиб берса керак. Бекобод ва Муборак шаҳри жамоаси иккинчи ўрин учун курашаётган клубларга қарши ўйнайди. "Турон" эса рақобатбатчиси бўлган "Сурхон" билан тўқнаш келади. "Андижон"ни сафарда "Локомотив" билан ўйин кутиб турибди. Ҳаммага омад тилайман ",- дейди мураббий.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика